Телеграм каналимиз

Шавкат Мирзиёев Қўқонда 3 минг АҚШ долларлик электромобил билан танишди

«Шаффоф омадли саноат» қўшма корхонаси

Президент Шавкат Мирзиёев «Қўқон» эркин иқтисодий зонасидаги «Шаффоф омадли саноат» қўшма корхонаси фаолияти билан танишди , деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати.

«Шаффоф омадли саноат» қўшма корхонаси Фарғона вилоятини 2019-2020 йилларда ривожлантириш бўйича ҳудудий инвестиция дастури доирасида ташкил этилган.

Бу ерда йилига 230 минг дона метан ва 250 минг дона пропан ускуналари, 300 минг дона бутловчи ва эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарилади. 

«Шаффоф омадли саноат» ҚК 2021 йилдан электромобиллар ишлаб чиқаришни мўлжалламоқда

Президент матбуот хизмати хабарига кўра корхона келгуси йилдан юк ташувчи каралар, 2021 йилдан электромобиллар ишлаб чиқаришни мўлжалламоқда

Лойиха қиймати 30 миллион АҚШ доллари бўлиб, шундан 24 миллион доллари хорижий инвестициядир. Ушбу маблағлар Хитойнинг Silk Road Company компанияси томонидан киритилади.

Электромобиллар нархи 3 минг доллар атрофида бўлади

Ҳисоб-китобларга кўра, юртимизда ишлаб чиқариладиган экологик тоза электромобиллар нархи 3 минг доллар атрофида бўлади. Улар нефть маҳсулотлари чекланган шароитда муҳим аҳамият касб этади.

Телеграм каналимиз