Телеграм каналимиз

Мобил қурилмаларни IMEI бўйича рўйхатдан ўтказиш 1 ноябргача текин

Ўзбекистон ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги Ҳукумат қарори (778-сон, 17.09.2019 й.) қабул қилинди. Бу хақда Huquqiy Axborot хабар берди.

Рўйхатга олиш 1 ноябргача бепул ,1 декабрдан эса пулли

2019 йил 1 ноябргача – уларни автоматик тарзда мобил алоқа операторлари тармоқларига улаш (активлаштириш) орқали бепул асосда;

2019 йил 1 ноябрдан – жисмоний шахслар, импорт қилувчилар ва ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг мобил қурилмаларни халқаро ўзига хос идентификация кодлари бўйича рўйхатга олиш тизимига мурожаат қилиши орқали бепул, 2019 йил 1 декабрдан эса пулли асосда рўйхатга олинади.

Тизимнинг фойдаланувчиларга қандай афзалликлар беради

Контрафакт ускуналарни ошкор қилиш . Қурилма IMEI-коди унинг русми ва моделига мувофиқ бўлмаган қурилмалар контрафакт қурилма ҳисобланади

«Қора» рўйҳатдаги қурилмаларни аниқлаш. Қора рўйҳат хусусан ЎзР ИИВ га (ўғирланган ёки йўқотилган қурилмалар бўйича) берилган аризалар асосида ташкил қилинади. 

Ишончли ҳарид.Мобил қурилмаларини сотиб олувчиларга харид қилиш вақтида қурилма ҳақидаги батафсил маълумотга эга бўлиш мақсадида уларни текшириб кўриш имкониятини тақдим этади.

Тизимда рўйҳатдан ўтмаган қурилмаларни аниқлаш. Мобил қурилма ҳарид қилишдан аввал тизимнинг расмий – www.uzimei.uz портали орқали қурилма IMEI кодини текширувдан ўтказишни маслаҳат берамиз

Адолатли рақобат. Контрабанда йўли билан олиб кирилган, контрафакт қурилмалар савдосига чек қўйиш ҳисобига телекоммуникация бозорида соғлом рақобат ўрнатилиши таъминланади.

Профилактика даражасининг ортиши. Тизим мобил қурилмалар билан кузатилаётган ўғриликлар сонини камайтириш билан биргаликда мобил қурилмалар иштирокида содир этилган жиноятлар олдини олиш ва огоҳлантириш имконини беради

IMEI ни текшириш

IMEI рақамини билиш учун телефонингиз орқали *#06# буйруғини теринг, пайдо бўлган IMEI https://uzimei.uz/ сайтидаги махсус жойга киритинг. Текширув ҳизмати мутлақо бепул.

Телеграм каналимиз