Хитойнинг Hebei Good Hope Logistics Development Co. компанияси Ангренда электромобиллар(пикаплар) ишлаб чиқариш бўйича келишувга эришди. Бу хақда Вазирлар Маҳкамасининг 240.09.2019 йил , 805-сон “Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикаси билан ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўмитанинг бешинчи мажлиси якунларига кўра эришилган келишувларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгилаб қўйилди.
Ўнлаб янги лойихалар амалга оширилади
Шунингдек, қарорда айтилишича,Hebei Good Hope Logistics Development Co. компанияси электромобиллар(пикаплар) ишлаб чиқаришдан ташқари қуйидаги лойихаларни хам амалга оширмоқчи:
- Юқори сифатли архитектура ойналари(3-12 мм.)
- Велосипедлар ( кейинчалик 50 % махаллийлаштирилади
- Электротехника маҳсулотлари
- Фотоэлектрик модуллар
- Текстил маҳсулотлари
- Логистика маркази
- Замонавий ва анаънавий дори маҳсулотлари
- Даволаш – профилактика маркази
4 342,0 млн АҚШ доллари қийматидаги келишувга эришилди
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон-Хитой хукуматлар аро хамкорлик қўмитасининг навбатдаги мажлиси якунлари буйича савдо-иқтисодий, инвестициявий, банк-молия, транспорт-коммуникация ва бошқа сохаларда умумий қиймати 4 342,0 млн АҚШ доллари бўлган битимлар, меморандумлар ва тўғридан-тўғри шартномалар имзоланганди.
Аввалроқ, Президент Шавкат Мирзиёев «Қўқон» эркин иқтисодий зонасидаги «Шаффоф омадли саноат» қўшма корхонаси фаолияти билан танишганлиги хақида хабар берилган эди