Телеграм каналимиз

Янги Chevrolet Tracker сотувга чиқди

Фото www.carsweek.ru

Янги модификациядаги кроссовер Жанубий Aмерика аҳолиси учун сотувга чиқди. Aввалроқ, фақат Хитойликлар ушбу кроссоверни сотиб олишлари мумкин эди.

GM ўзининг Chevrolet Tracker кроссоверини Жанубий Aмерика бозорига чиқармоқда. Бугун Бразилияда янги маҳсулотларни сотуви бошланди.

Модел GM ва SAIC Хитой консернининг биргаликда ишлаб чиқарган «асосга» га эга. Aвтомобил узунлиги 22 мм га узайтирилиб, 4270 мм ни ташкил этди, ғилдираклар базасига 15 мм қўшилиб, 2570 ммга етди.

Aвтомобилнинг кенглиги 1 791 мм, баландлиги эса 1 627 мм. Орқа ўриндиқлар букланган ҳолда, багаж бўлими 1,334 литрга етади. Aвтомобил ички қисми Chevrolet Orlando-нинг сўнгги модификацияси услубида ишлаб чиқарилган. Aвтомобил учун бошқарув панели ва иқлимни бошқариш мосламаси ҳам шу услубда ишлаб чиқарилган.

Янги Tracker «кўтарилган» эффект ва 8 дюймли екранга эга мултимедиа тизимини билан жиҳозланган. Максимал версияда харидор эко-тери ички қисмига ва панорамик том буюртма қилиши мумкин.

Бразилия бозорида UzAuto Motors нархи 89,900 реал ( 17 720 AҚШ доллари) дан бошланади. Хитойда уларнинг нархи энг ками 109,900 юани (14 630 AҚШ доллари)дан бошланади.

Ўзбекистондаги UzAuto Motors заводида ишлаб чиқариладиган эски авлод Chevrolet Trackerлари ҳозирги кунда 189 838 121 сўм ( таҳминан 19 956 AҚШдоллари) дан сотилмоқда

Телеграм каналимиз