Телеграм каналимиз

Трастбанкдан бизнесингиз учун 8%ли кредит

Якинда “Трастбанк” Халқаро Ислом савдо-молия корпорацияси (ITFC) билан савдони ривожлантиришга маблағларни жалб қилиш бўйича 8 млн долларлик молиялаштириш линиясига келишув имзолагани тугрисида хабар берилган эди. Эндиликдан тадбиркорлар учун ушбу маблаглар хисобидан кредит линиялари таклифи бериляпти: “Трастбанк” шариат қоидалари асосида Муробаҳа шартномасини тузиш орқали 8 фоизлик устама билан 1 йил муддатгача кредит таклиф қилади.

Муробаҳа шартномаси нима?

  • Муробаҳага олинаётган молнинг нархи нафақат ушбу молнинг таннархи, балки уни олиб келиш билан боғлиқ бошқа бевосита қўшимча харажатларни ҳам инобатга олади
  • Маҳсулотни ишлаб чиқиш ёки олиб келиш билан бевосита боғлиқ бўлмаган бошқа турдаги харажатлар (масалан, офис ижараси, маъмурият ёки ходимлар маоши) муробаҳа доирасида олинаётган маҳсулот нархига қўшилмайди
  • Муробаҳа шартномаси тузиб бўлингандан кейин қилинган харажатлар ҳам муробаҳа битими доирасида олинаётган мол нархига қўшилмайди;
  • Шунингдек, муробаҳа шартномаси доирасида олинган мол мижозга тақдим этилгандан кейин (мижоз томонидан) қилинган харажатлар ҳам муробаҳа нархига қўшилмайди
  • манба

Кушимча маълумотларни Трастбанк расмий сайти, банк телегарм канали ва +998 (78) 140-00-88 раками оркали олишингиз мумкин.

Кредит янгиликлари ва валюта курсларини телеграм каналимизда кузатиб боришингиз мумкин.

Телеграм каналимиз