Телеграм каналимиз

Аукциондан олинган автомобиль рақами қайси ҳолларда олиб қуйилади?

Автомобильни рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари (авторақамларни) аукционда сотиш Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 683-сонли қарори билан тартибга солинади.

Агар авторақам аукционда сотиб олинмаган бўлса, автомобиль сотилаятганида ушбу рақам билан бирга сотиш мумкин эмас, рақам ЙҲХБга топширилади. Истисно сифатида яқин қариндошларга ака-ука, опа-сингил, ота-онага, турмуш ўртоғига автотранспорт билан бирга ҳадя қилиш мумкин. Ёки рақамни ЙҲХБга бир йилга бепул ўз номида сақлаб қолиш учун топширса бўлади.
Бир йил ичида қайтиб олинмаган рақам сотувга чиқарилади.

Ҳозирги кунда рақамлар 6 тоифага бўлиниб, энг арзони 2 БҲМ (446 000 сўм) миқдорида бошланғич нарх билан сотувга қўйилади.

Қарорга кўра аукционда сотилган рақамлардан келиб тушган маблағларнинг 80 фоизи давлат бюджетига, 20 фоизи ИИВ моддий-техник базасини ривожлантириш ва ходимларини моддий рағбатлантириш каби харажатларга йўналтирилади.

Телеграм каналимиз