Телеграм каналимиз

Халк банкидан ҳунармандчилик учун имтиёзли кредит билан танишинг

«Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-табдирлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги ПҚ-4539 сонли қарорига асосан Халқ банки ҳунармандчилик ташкил қилиш учун қуйидаги шартлар асосида имтиёзли кредитлар ажратади:

Кредит мақсади: ҳунарманчиликнинг ташкил қилиш учун (34 та йўналиш)
Кредитлаш субъекти: якка тартибдаги тадбиркорлар (ЯТТ)
Кредит суммаси: 250 БҲМгача (09.09.2020 ҳолатида 55 750 000 сўмгача)
Муддати: 18 ойгача
Имтиёзли давр: 6 ойгача
Кредит фоизи: йиллик 16%

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

  • паспорт нусхаси
  • Ҳунармандчилик Уюшмасига аъзолик гувоҳномаси
  • бизнес режа
  • таъминотга тегишли ҳужжатлар
  • мол (товар) етказиб берувчилар билан тузилган олди-сотди шартномалар
  • шаҳар ёки туман Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш маркази хусосаси

Тўлиқроқ маълумотни банкнинг расмий сайти, телеграм канали ва +998 (71) 210-20-02 рақамлари орқали олишингиз мумкин

Телеграм каналимиз