Телеграм каналимиз

Жиззахда Kia K5 ва Kia Seltos ишлаб чиқарилади

2020 йил ноябрь ойидан Жиззахда ЭИЗда қурилаятган ADM-Jizzakh заводида Kia K5 ва Kia Seltos автомобиллари йиғилиши режалаштириляпти. KIA К5 энг сўнгги русумдаги ва замонавий седан, KIA Seltos эса динамик хусусиятли кроссовердир.

Автомобиль нархлари ҳақида маълумотлар хозирча берилмаган. Россия бозорида эса Kia Seltos 15-27 минг, K5 эса 20-29 минг доллар нархида сотиляпти.

Олдинроқ Volkswagen сотуви бошлангани ва нархлари ҳақида хабар берган эдик.

ADM-Jizzakh мультибренд машиналар ишлаб чиқаришга мўлжалланган бўлиб, у ерда шу йил охиригача 3 та русумдаги автомобилларни йиғиш бошланиши кутиляпти. Бошланғич йиллик қуввати 25 минг, кейинчалик эса бу кўрсаткич йилига 100 000 га етказилиши айтилган. Заводда ишлаб чиқариланган машиналар асосан МДҲ давлатларига экспорт қилиниши режалаштирилган.

Киа автомобилларни йиғиш Roodell ва Kia Motors нинг Россиядаги штаби билан ҳамкорликда йўлга қўйилади.

Телеграм каналимиз