Телеграм каналимиз

Патентни Ўзбекистон ҳудудида расмийлаштириш мумкин бўлади

2020 йил 15 сентябрда Президент Шавкат Мирзиёев “Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4829 сонли қарорни имзолади.

Ушбу қарор билан қонуний ва тартибли меҳнат миграцияси жорий қилиниб, хорижга ишлашга кетаятган фуқароларни касб-ҳунарга, хорижий тилга ўқитиш ва уларнинг малакасини сертификатлаш тизимни йўлга қўйилади.

Бунинг учун 2021 йил 1 январигача Ўзбекистон ҳудудида:

  • Ўқув марказлари ва курслари ташкил этилади
    • Тошкент шаҳрида “Ишга марҳамат” мономарказида “Япон тили ва касбий малака” тест маркази;
    • Фарғонада: “Ишга марҳамат” мономарказида пайвандчилар мактаби
    • Гулистонда: “Ишга марҳамат” мономарказида ишчилар тайёрлаш ўқув маркази
    • Наманганда: «IT School» ўқув марказлари, чет тилларига ўқитиш ва хизмат соҳаси бўйича касбларга тайёрлаш марказлари
  • Россия Федерацияси ИИВ паспорт-виза хизмати ваколатхонаси очилиб, у ерда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишга рухсатнома (патент) тайёрлаш, расмийлаштириш ва бериш хизматлари жорий этилади

Меҳнат миграцияси масалалари бўйича мурожаатлар учун 1282 ишонч телефони, ҳамда Россия Федерациясида “Call-марказ” ташкил этилади.

Қарорга кўра хорижий иш берувчилар билан келишувлар тузилади ва фуқаролар контракт асосида четга ишга юборилади. Россия Федерациясининг Самара, Екатеринбург, Новосибирск, Уфа, Қозоғистоннинг Чимкент, Туркиянинг Истанбул шаҳарларида Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ваколатхоналари очилади.

Бундан ташқари мигрантлар учун микроқарзлар хам жорий этиш назарда тутилган (ташиниш)

Телеграм каналимиз