Телеграм каналимиз

Телефонда туширилган қоидабузарлик видеоси учун ДАН пул тўлайди

2020 йил 19 сенябрь куни ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини муҳокамага қўйди.

Ҳужжатда куйидагилар таклиф қилиняпти:

  • нафақат видеорегистраторлар ёрдамида қайд қилинган, балки мобил қурилмалар ёрдамида олинган қоидабузарликлар аск этган видеоларни ҳам мукофотлашга рухсат берилади
  • 2021 йил 1 июлдан жамоат транспорти, аҳолини ташиш билан шуғулланадиган транспорт воситалари видеорегистраторлар билан жихозланиши керак

Қоидабузарлик видеоёзувида транспорт воситасининг модели ва маркаси, давлат рақами, шунингдек содир етилган қоидабузарлик санаси ва вақти кўринадиган ва ажралиб турадиган бўлиши керак.

ИИВ қоидабузарлик туширилган видое учун муаллифга БҲМниг 5% миқдорида (24 сентябрь ҳолатида 11 150 сўм) мукофот тўлайди. Тўловлар қоидабузар жаримани тўлаганда амалга видео юборган шахс пластик картасига ўтказилиб берилади.

Лойиҳа муҳокамаси 2020 йил 4 октябригача давом етади

Ҳозирги кунда видеоёзувларга қўйиладиган талаблар қуйидагича:

  • қоидабузарлик қайд этилган пайтдан бошлаб 3 кундан кечиктирмай қабул қилинади
  • фақат видеорегистратор ёзувлари инобатга олинади
  • видео давомийлиги 120 секундгача бўлиши керак
  • видеода сана ва вақт кўрсатилган бўлиши керак

Маълумотларига кўра, бугунги кунга келиб, мукофот сифатида 1 миллиард 246 миллион сўм тўланган.

Қоидабузарликлар https://dyhxx.ejarima.uz/ порталига жўнатилади

Телеграм каналимиз