Трастбанкнинг “Универсал” кредити шартлари билан танишинг

Трастбанк хусусий АЖ жисмоний шахсларнинг эҳтиёжиларини қондириш учун «Универсал» истеъмол кредитини таклиф қилади. Ушбу кредит мамлакатимизда ишлаб чиқарилган барча турдаги товарлар, хизматлар учун, жумладан:

  • уй-рўзғор буюмлари, уй жиҳозлари, маиший техникалар сотиб олиш
  • тиббий хизмат ҳақини тўлаш
  • ОТМда ўқиш учун контракт тўловлари, махсус курслар тўловлари
  • муқобил ҳарбий хизмат учун тўлов
  • саёҳат ва курорт йўлланмалари, ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига зид бўлмаган товарлар ва хизмат турларига ажратилади

Миқдори: БҲМнинг 200 бараваригача (2020 йил 24 сенятбрь холатида 44 600 000 сўм)
Муддати: 2 йилгача

Фоизи:

  • 1 йил муддатга – йиллик 22%
  • 2 йил муддатга – йиллик 24%

Аризалар 3 иш кун ичида кўриб чиқилади

Тақдим этиладиган хужжатлар:

  • ариза
  • қарз олувчиларнинг паспорти
  • охирги 12 ойлик даромади тўғрисида маълумотнома
  • кредит таъминотига оид ҳужжатлар
  • олинадиган товар, кўрсатиладиганган хизмат учун тузилган шартнома
  • сотувчи фаолиятига рухсат ва сотилаётган маҳсулотнинг мувофиқлик сертификати ҳужжатлари

Тўлиқроқ маълумотни банкнинг расмий сайти ёки +998 78 140-00-88, +998 71 207-36-44 рақамлари орқали олишингиз мумкин.