Телеграм каналимиз

Қонунчилик янгиликлари: 1 октябрдан нималар ўзгаради?

Алкоголь маҳсулотлари нархи ошади

  • “Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларга ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги 3188-1 сонли қарорга асосан:
  • винонинг 1 литр тайёр маҳсулоти учун:
    • энг кам чакана нархи – 11 200 сўм, энг кам улгуржи нархи – 9 400 сўм (олинги нархи мос равишда 10 200 ва 8 600 сўм)
  • коньякнинг 1 литр тайёр маҳсулоти учун:
    • энг кам чакана нархи – 39 000 сўм, энг кам улгуржи нархи – 33 000 сўм (олинги нархи мос равишда 36 600 ва 31 000 сўм)
  • 1 литр ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар учун:
    • энг кам чакана нархи – 28 500 сўм, энг кам улгуржи нархи – 24 000 сўм (олинги нархи мос равишда 26 000 ва 22 000 сўм)

Тадбиркорларга «Санитария-эпидемиологик осойишталик белгиси» берилади

Тадбиркорлик фаолиятида санитария нормалари мослигига кўра 1 йилгача муддатга яшил, сариқ ва қизил тоифали “Санитария-эпидемиологик осойишталик белгиси” берилади.

Яшил тоифа белгисига эга тадбиркорлар фаолияти Санитария-эпидемиология хизмати томонидан текширилмайди.

Ер участкаси эгалик ҳуқуқларини берувчи қарорлар, аукцион ва танлов баённомалари, нотариал тасдиқланган битимлар ва бошқа ҳужжатлар Миллий географик ахборот тизимида давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин кучга киради.

cooperation.uz тизими ишга тушурилиб, маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан рўйхати киритилади. Бюджет ва корпоратив буюртмачилар раҳбарлари харид қилишда ушбу рўйхатни мажбурий тартибда ўрганади.

Давлат иштирокидаги хўжалик юритувчи субъектлар таъсис этилишига қуйидаги ҳолларда йўл қўйилмайди:

  • битта товар бозорида бешта ва ундан ортиқ хусусий тадбиркор фаолият юритиб келаётган соҳаларда
  • давлат органлари томонидан ўзларига лицензиялаш, рўйхатга олиш, аккредитациядан ўтказиш ва рухсат бериш ваколати берилган соҳаларда

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш, қабул қилиш, ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказиш тўлиқ тарзда ягона электрон тизими орқали амалга оширилади.

Тадбиркорлар электр ускуналарини тармоққа улаш харажатларини 1 йил давомида тўлашлари мумкин

Тадбиркорлар 140 киловаттгача қувватга эга электр ускуналарини тармоққа улаш харажатлар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ маблағлари ҳисобидан амалга оширишлари мумкин. Бунда, маблағлар 1 йил давомида фойдаланган электр энергияси қийматига қўшиладиган устамалар ҳисобидан 1 йил давомида ундириб олинади.

Таълим муассасалари учун дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни чоп этиш нархларини давлат томонидан тартибга солиш амалиёти бекор қилинади.

Дон ва дон маҳсулотларини интервенцион харидлар тизими орқали сотиб олиш жорий этилади

2021 йил ҳосилидан бошлаб дон учун давлат буюртмаси ҳажмлари босқичма-босқич камайтирилади, эркин рақобатни таъминлайдиган бозор механизмлари жорий этилади ва давлат буюртмаси тизимидан давлат захирасидан фойдаланишга ўтиш механизмига ўтилади.

Ичимлик суви хизматлари учун нархлар маҳаллий Кенгашлар томонидан кўриб чиқилади

Сув таъминоти ва оқова сув хизматлари учун тартибга солинадиган нархлар монополияга қарши курашиш ва нархларни тартибга солиш органлари хулосалари олиниб, маҳаллий Кенгашлар қарори билан маъқуллангандан сўнг тасдиқланади.

Телеграм каналимиз