Телеграм каналимиз

Жамоат транспортларида Ягона транспорт карталари жорий этилади

2020 йил 1 ноябрдан бошлаб автоматлаштирилган тўлов тизимининг тўлақонли ишлатиш жараёнини тезлаштириш, шунингдек, жамоат транспортида нақд пул муомаласидан воз кечиш мақсадида Тошкент шаҳар жамоат транспортида йўловчилар тўловларни ягона транспорт карталари (ЯТК) орқали амалга оширишади.

Шу муносабат билан 2020 йил 1 ноябрдан Тошкент метрополитенида жетонлардан фойдаланиш тўхтатилади

ЯТКнинг ҳисобини метро кассалари, ойлик йўл чипталарини сотиш шахобчалари, инфокиосклар, барча электрон тўлов тизимлари, шунингдек, АТТО – мобил иловаси орқали нақд пулсиз тўлдириш имконияти мавжуд.

Ҳозирги кунда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖга қарашли 1000дан ортиқ автобуснинг барчаси ЯТК ва NFC банк карталари орқали амалга ошириш имкониятини берувчи стационар валидаторлар билан жиҳозланган.

Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 ноябрдаги «Умумий фойдаланиладиган транспортда йўловчи ташишда йўл кира ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш тўғрисида»ги  948-сон қарори ижроси юзасидан Тошкент шаҳар жамоат транспорти автобус ва метрополитен йўналишларида автоматлаштирилган тўлов тизимини жорий этиш ишлари доирасида 2020 йил 3 январдан эътиборан ягона транспорт карталари муомалага чиқарилган.

Телеграм каналимиз