Телеграм каналимиз

ГАЗ компанияси Ўзбекистонда автомобиллар йиғишни бошлайди

РФ Иқтисодий ривожланиш вазирлигининг матбуот хизмати хабар қилишича, Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлариаро иқтисодий ҳамкорлигининг 21-учрашувида бир қатор ҳужжатлар имзоланди. Ҳусусан, ГAЗ гуруҳи томонидан Ўзбекистонда енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ташкил этиш тўғрисидаги келишувига эришилди. Заводнинг етти тўпламидан айнан қайси моделлар йўлга қўйилиши аниқ бўлмасада, биз улар билан яқиндан танишишимиз мумкин:

  • Газель NEXT.
  • Газель CITY.
  • Газон NEXT.
  • Садко NEXT.
  • Газ 4WD.
  • Газель Бизнес.
  • Соболь Бизнес.

Олдинроқ 2021 йилнинг сентябр ойидан «Группа ГАЗ» Ўзбекистонда автомобилларни йиғишни бошлашни режалаштираётгани ҳақида хабар берган эди. Биринчи босқичда йилига 3 минг транспорт воситаларини йиғиш, кейинчалик қувватни янада ошириб бориш режалаштириляпти.

Заводнинг ҳамкори ООО «KRANTAS» – республиканинг махсус техника ишлаб чиқариш бўйича энг йирик корхона ҳисобланади.

Бундан ташқари, «Татнефть» томонидан «Биринчи резинотекника заводи» базасида каучук буюмлар ва нефтни қайта ишлаш заводлари учун ускуналар ишлаб чиқаришни, шунингдек 22 та ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғини яратишни режалаштирилаётгани маълум бўлди.

Бу билан Ўзбекистон ва Россия иқсодий ҳамкорлиги чекланиб қолмаслиги, яқин келажакда янги қўшма лойиҳаларнинг йўлга қўйилиши Россия Иқтисодий ривожланиш вазирлиги раҳбари Максим Решетников томонидан таъкидланди.

Автокредитлар билан бу ерда танишинг

Автоянгиликлари билан қуйидаги манба орқали танишинг

Телеграм каналимиз