Телеграм каналимиз

ЯТТ ёлланма ходимлар учун қандай солиқ тўлайди?

Якка тартибдаги тадбиркорларнинг ходимларни ёллаш, уларнинг даромадларидан ижтимоий солиқ тўлаш тартиби ва уларни солиқ ҳисоботида акс эттириш тўрисидаги каби саволларга жавоблар ва уларга изоҳлар билан қуйида танишинг:

Агар ёлланган ходимлар солиқни қатъий белгиланган миқдорда тўлашни танлашган бўлса, уни бюджетга ким тўлаши керак – ходимларми ёки ЯТТ?

Товарлар ва хизматлар реалилизацияси 100 млн. сўмдан ошмайдиган ЯТТ ва уларда хизмат кўрсатаётган жисмоний шахслар СКнинг 385-моддаси 2-3-қисмларига мувофиқ солиқни тўлашнинг қуйидаги турларини танлаш ҳуқуқига эгалар:

  • қатъий белгилан миқдорда – СКнинг 392-моддасида белгиланган тартибда;
  • Жами йиллик даромади тўғрисидаги декларация асосида – СКнинг 397-моддасида белгиланган тартибда.

Иш берувчи қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ходим учун солиқни қатъий белгиланган миқдорда ва ижтимоий солиқни тўлаш мажбуриятини олади

Ёлланган ходимлар солиқни қатъий белгиланган миқдорда қандай суммада тўлайдилар?

Хусусий тадбиркор ва унинг ёлланган ходими ўртасида тузилган Меҳнат шартномасининг 9.1-бандига асосан иш берувчи ходим учун қатъий белгиланган солиқни ва ягона ижтимоий тўловни қонунчиликда назарда тутилган миқдорда ва тартибда тўлаш мажбуриятини олади. Бу мажбурият «Хусусий тадбиркорлар томонидан ходимларни ёллаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида» Низомда 2-илова билан тасдиқланган.

Президентнинг 14.07.2018 йилдаги “Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-3856-сон қарорининг 7-банди билан белгиланишича, якка тартибдаги тадбиркорлар ҳар бир ёлланган ходимга тўланадиган қатъий белгиланган солиқни тўлашдан озод этилади.

ЯТТ ўзининг ва ёлланган ходимларнинг қатъий белгиланган солиқ бўйича ҳисоботларини тақдим этиши керакми?

Якка тартибдаги тадбиркор (оилавий тадбиркорлик субъекти) ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этади, бироқ қатъий белгиланган солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этмайди.

Телеграм каналимиз