Телеграм каналимиз

Шифокор қабулига онлайн навбатга ёзилиш

Беморлар шифокорга ёзилиш пайтида бир қатор муаммоларга дуч келишади, хусусан, беморларнинг соғлиғига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ташқи сабаблардан бири бу – узоқ навбатлардир.

Эндиликда, бундай муаммоларга йўл қўймаслик учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва my.gov.uz жамоаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида онлайн режимда шифокор қабулига навбатга ёзилиш хизматини ишга туширишди.

Бунинг учун энди уйдан чиқмасдан туриб, Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги «Саломатлик» бўлимида «Шифокорга ёзилиш» хизматини танлашингиз ёки https://my.gov.uz/ru/queue-doctor/ ҳаволаси орқали шифокорга ёзилиш учун онлайн режимда зарур тиббий муассасага ёзилишингиз мумкин.

Хизмат автоматлаштирилган ва дарҳол тақдим этилади.

Олдинроқ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг веб-сайтида ҳам ушбу хизматдан фойдаланиш бўйича маълумот берилган эди. Бунинг учун http://reg.minzdrav.uz/ сайти орқали кириб, «Электрон поликлиника» бўлимида шифокорга электрон навбатга ёзилиш керак бўлади.

«Электрон поликлиника» Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.

Ушбу веб сайти орқали шифокор билан учрашувга қўшимча равишда, сиз хизматларнинг сифатини баҳолашингиз ва ҳатто шифокор ҳақида маълумот олишингиз ҳам мумкин бўлади.

Айни пайтда Тошкент ва вилоятлардаги оилавий поликлиникаларнинг аксарияти ушбу тизимга уланган.

Телеграм каналимиз