Телеграм каналимиз

Солиқ кодексига ўзгартиришлар киритилди

Жисмоний ва юридик шахслар томонидан тўланадиган солиқ тартибига ўзгартиришлар киритилди.

Солиқ кодексининг  344-моддаси 2-қисмида бошқа турдаги фоизларга тадбиқ этилмайдиган, юридик шахслар томонидан нотижорат ва бюджет ташкилотларига депозитга маблағларни жойлаштиришдан тўланадиган фоизларга тўлов манбаида 15% лик ставка бўйича фойда солиғи солинади.

Шунингдек, жисмоний шахснинг жами даромадини аниқлашда, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси (оиланинг бетоб аъзосини парвариш қилиш бўйича нафақа) бўйича даромади жами даромадга киритилади. Давлат пенсиялари, қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа нафақалар, илгаригидек, жами даромадга қўшилмайди.

Шу билан бирга солиқ тўловчига кўрсатилган МФЙ органлари, касаба уюшмалари, хайрия, экология жамғармалари ва Президентнинг қарорлари билан ташкил этилган бошқа жамғармалар томонидан кўрсатилган ёрдам унинг даромади сифатида қаралмайди:

  • уставда назарда тутилган фаолият доирасида бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар;
  • даволаш ва тиббий хизматлар қиймати, ногиронларни профилактика ва реабилитация қилиш учун техник асбоб-ускуналар олиш;
  • жисмоний шахснинг манфаатларини кўзлаб, товарлар ва хизматларни етказиб берувчидан олиш;
  • хайрия мақсадида бошқа шаклларда қўллаб-қувватлаш (бундан пул шаклида қўллаб-қувватлаш мустасно).

Юқорида келтирилган фуқароларга кўрсатиладиган ёрдам турлари  солиқ даври мобайнида 15 млн сўмдан ошмаган ҳолда кўрсатилганда, улар солиқ (ЖШДС) солишдан озод этилади

Телеграм каналимиз