Телеграм каналимиз

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари кетма-кет учинчи ойга камаймоқда

Август ойида бунинг асосий сабаби олтин, сентябрь-октябрь ойларида чет эл валютаси бўлди.

1 ноябрь ҳолатига кўра Ўзбекистоннинг расмий захира активлари 33,3 миллиард долларни, халқаро захиралари 32,4 миллиард долларни ташкил этди, дейилади Марказий банк хабарида.

Мамлакат захиралари ҳали ҳам жуда кучсиз диверсификацияланган – деярли барчаси олтин (19 миллиард доллар) ва чет эл валютаси (13,9 миллиард доллар) шаклида сақланади. Ушбу муаммони АҚШ ғазначилик облигацияларини сотиб олиш йўли билан ҳал қилиш режалаштирилган.

Олтин-валюта захиралари кетма-кет учинчи ой камаймоқда. Сентябрь ойида олтин бунга сабаб бўлди – Ўзбекистон иқтисодиётини барқарор ушлаб туриш учун уни пандемия даврида фаол равишда сотмоқда.

Агар йил бошида захира 10,8 миллион трой унция олтинга тенг бўлган бўлса, ноябрь ойига келиб у 10,2 миллион (сентябрда 9,6 миллион)га тенг бўлди.

Активларнинг қисқаришига яна хорижий валюта сабаб бўлди – унинг захиралари ҳозирда 13,9 миллиард долларни ташкил этмоқда (ўтган ой 14,5 миллиард долларни ташкил этган эди).

Резервлар, бошқа нарсалар қатори, мамлакатнинг «хавфсизлик ёстиғи» ҳисобланади – улар ташқи ташқи таъсирларга қарши буфер сифатида зарур бўлиб, захираларнинг етарлилиги бевосита ушбу шокларнинг хусусиятига боғлиқ.

Амалдаги захиралар тахминан 20 ойлик импортни молиялаштириш учун етарли бўлади. Бу ривожланаётган мамлакатлар учун халқаро ташкилотлар томонидан тавсия этилган кўрсаткич уч ойдан анча кўп.

Телеграм каналимиз