Телеграм каналимиз

Россияда мигрантларни ишга олиш чекловлари маълум қилинди

Россия Федерацияси Бош вазири Михаил Мишустин 2021 йил учун мигрант ишчиларнинг соҳалардаги улуши лимитлари тўғрисидаги ҳужжатни имзолади.

Унга кўра, қурилиш соҳасида чет эллик ишчиларнинг улушига чеклов 80 фоизни ташкил қилади. Ушбу чеклов Москва, Aмур ва Бурятияга ҳудудларига тааллуқли эмас.

Сабзавот етиштириш билан шуғулланадиган ташкилотлар ва якка тартибдаги тадбиркорлар умумий ходимлар сонининг 50 фоизидан кўп бўлмаган ҳориж ишчиларини жалб қилишлари мумкин. Худди шу чегаралар ёғоч маҳсулотларини қайта ишлаш, ишлаб чиқариш ва унинг улгуржи савдоси билан боғлиқ соҳалар учун белгиланади.

Транспорт воситаларидаги рухсат этилган чет эллик ҳайдовчиларининг улуши 26 фоизидан 24 фоизигача камайтирилди. Шунингдек, уй-жой коммунал йиғими, шартнома асосида кўчмас мулкни бошқариш фаолиятида хориж ишларининг улуши 70 фоизни, спорт соҳасидаги бандликда эса 25 фоизни ташкил этади.

Жорий йилда бўлгани каби, чет элликларни дорихоналарда, стационар бўлмаган савдо объектларида, шунингдек дўкондан ташқаридаги чакана савдо билан шуғулланиш ман этилади.

2021 йилнинг 1-январига қадар белгиланган улушдан кўп хориж ходимлари мавжуд ташкилотлар ишчилар сонини камайтириши, ёки Россия фуқароси бўлган ходимларни ёнлаши зарур бўлади.

Россия Федерациясидаги чет эллик ишчиларнинг асосий қисми МДҲ давлатлари фуқаролари бўлиб, уларнинг аксарияти Россияда визасиз яшаш ва ишлаш имкониятига эга.

Телеграм каналимиз