Телеграм каналимиз

Энди иш ҳақи ва иш стажини тасдиқлаш тўғрисидаги архив маълумотномасини онлайн олиш мумкин

Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг хабар беришича, бундан кейин иш ҳақи ва иш стажини тасдиқлаш тўғрисидаги архив маълумотномасини олиш ортиқча оворагарчиликсиз амалга оширилади.

Бунинг учун дастлаб Ягона порталда рўйхатдан ўтиш, сўнгра «Маълумотномалар» бўлимидан «Иш ҳақи ва иш стажини тасдиқлаш тўғрисидаги архив маълумотномасини олиш» хизматини топиш зарур бўлади. Платформадаги сўровнома меҳнат фаолиятини юритган давр ҳақидаги маълумотлар асосида тўлдирилиши лозим.

Мазкур давлат хизматидан фойдаланиш бепул, шунингдек, ЭРИ ҳам талаб этилмайди.

Сўровнома келиб тушган вақтдан бошлаб

  • иш стажини тасдиқлашга оид маълумотномалар учун — 5 иш куни
  • иш ҳақини тасдиқлашга оид маълумотномалар учун — 20 иш кунидан ошмаган муддатда тегишли QR-кодли маълумотнома шакллантирилиб, ЯИДХП орқали электрон шаклда юборилади.
Телеграм каналимиз