Телеграм каналимиз

Ноябрь: Банкларда иш ўринлари

Банк соҳасида таклиф этилаётган иш ўринлари ва улар ҳақидаги маълумотлар билан яқиндан танишинг:

Вакансия: Ҳисоб-китоби бўлими бошлиғи.
Банк: Анорбанк АЖ.
Вазифалари:

  • Мижозлар базасида иш юритиш (консултациялар, саволларга жавоб бериш, керакли ҳужжатларни тўплаш);
  • Мижозларни қидириш ва жалб қилиш (учрашувлар, музокаралар олиб бориш);
  • Банк томонидан тақдим этиладиган кредитлар бўйича мижозларга маслаҳат бериш;
  • Мижозни кредитни қоплай олишининг дастлабки текширишларини амалга ошириш.

Маош: келишилади.
Талаблар:

  • Маълумоти: олий;
  • Банк соҳасида 3 йилдан кам бўлмаган малака;
  • Рус тили ва компьютер фойдаланувчиси.

Манзил: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Сайрам 5-тор кўчаси, 4-уй.
Контактлар: info@anorbank.uz

Вакансия: Мониторинг бўлими мутахассиси.
Банк: InFinbank
Вазифалари: мураккаб активлар билан ишлаш ва муддати ўтган кредит қарздорликларини ундириш.
Маош: келишилади.
Талаблар:

  • Маълумоти: олий;
  • Банк соҳасида камида 3-4 йиллик тажриба;
  • Компьютернинг ишончли фойдаланувчиси;

Манзил: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Т. Шевченко кўчаси, 1 уй.
Контактлар: +998 (71) 202-50-60/ +998 (71) 202-50-69.

Вакансия: Кредит/Мониторинг мутахассиси.
Банк: InFinbank
Вазифалари:

  • Миллий кредит ахборот институти (НИКИ), Кредит бюроси (AСОКИ) ва гаров реестри билан ишлаш;
  • Кредитлар бўйича ҳисоботлар.

Маош: келишилади.
Талаблар:

  • Маълумоти: олий;
  • Банк соҳасида камида 3-4 йиллик тажриба;
  • Компьютернинг ишончли фойдаланувчиси;

Манзил: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Т. Шевченко кўчаси, 1 уй.
Контактлар: +998 (71) 202-50-60/ +998 (71) 202-50-69.

Вакансия: Мижозлар билан ишлаш бўлими мутахассиси.
Банк: TBC bank
Вазифалари:

  • Мижозларни қидириш ва жалб қилиш;
  • Банк маҳсулотларини сотиш режасини бажариш;
  • Банк томонидан тақдим этиладиган кредитлар бўйича мижозларга маслаҳат бериш.

Маош: 3 400 000 сўмгача.
Талаблар:

  • Маълумоти: Олий/ўрта махсус;
  • Мижозлар билан ишлаш соҳасида 2 йиллик тажриба;
  • Рус ва ўзбек тиллари.

Манзил: Aмир Темур Шоҳ кўчаси, 118/1 уй, Тошкент / Шахрисабз кўчаси, 5 уй, Мирзо-Улугбек тумани, Тошкент.
Контактлар: + 998 78 777 27 27

Вакансия: Офис-менеджер.
Банк: Анорбанк АЖ
Вазифалари:

  • Кирувчи ва чиқувчи қўнғироқларга жавоб бериш;
  • Меҳмонларни кутиб олиш;
  • Учрашувлар ва музокараларни ташкил этиш;
  • Йиғилишларни ташкиллаштириш (иштирокчиларга тадбирларнинг вақти, жойи, кун тартиби, баённома юритиш тўғрисида хабар бериш).

Маош: 2 000 000 сўмдан 2 500 000 сўмгача
Талаблар:

  • Маълумот: Ўрта махсус;
  • Рус ва ўзбек тиллари.

Манзил: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Сайрам 5-тор кўчаси, 4-уй.
Контактлар: info@anorbank.uz

Маьлумотлар 27.11.2020 санада киритилди.

Телеграм каналимиз