Телеграм каналимиз

Kundalik.uz тизими пуллик бўлиши эълон қилинди

30 ноябрдан бошлаб ота-оналар учун ўқувчилар баҳоларини кузатиб бориш мақсадида яратилган электрон кундаликдан фойдаланиш пуллик бўлиши эълон қилинди.

Матбуот хизматининг хабар беришича, боланинг мактаб ҳаётини кузатмоқчи бўлган ота-оналар ва бошқа қариндошлар йилига 9200 сўм тўлашлари лозим бўлади. Уч ёки ундан ортиқ мактаб ўқувчиси бўлган оилалар учун 10% чегирма мавжуд. Агар электрон кундалик 2020 йилнинг ноябрь ойида сотиб олинган бўлса, у 2021 йил ноябрига қадар амал қилади.

Нега электрон кундаликни пуллик қилишди?

Халқ таълими вазирлиги ва компания билан томонлар ўртасида тенг ҳуқуқли ҳамкорликни назарда тутувчи давлат-хусусий шериклик шартномасини имзоланди. Шартномага кўра, лойиҳа давлат бюджет маблағларини тежашга кўмаклашади.

Мактабларнинг электрон ҳужжат системасига ўтиши давлатга қоғоз ва журналларни сотиб олишга сарфлайдиган маблағни тежаш имконини беради. Шу билан бирга, тежалган давлат маблағлари мактабларни компьютер ва интернет билан жиҳозлашга сарфланади.

Кўриб турганингиздек, ушбу тизим Давлат бюджети томонидан молиялаштирилмаганлиги сабабли дастурни ишлатиш ва техник хизматлар кўрсатиш учун маблағ зарур бўлади. Kundalik компанияси томонидан ишлаб топилган маблағ платформанинг техник инфратузилмасини сақлаб туриш, уни ривожлантириш ва кенгайтириш учун сарфланади.

Бир йилга обуна тўловини қандай амалга ошириш керак?

Ота-она боланинг электрон кундалиги обунасига пул тўлаши учун, болалар ва ота-оналарнинг профиллари боғланган бўлиши керак. Aгар профиллар боғланмаган бўлса, бу қуйидаги кўрсатма асосида амалга оширилиши лозим.

Созлаш учун мактаб маъмурияти ёки синф ўқитувчисига мурожаат қилиш қерак бўлади. Электрон кундалик обунасини ота-она ёки фарзанднинг профили орқали компаниянинг веб-сайтида тўлаш мумкин. Тўловни пластик карталар орқали амалга оширишда қўшимча фоизлар ва комиссиялар олинмайди.

Кундалик тизими такомиллаштирилди:

  • Ўқувчи ва ота-онанинг профили боғлиқлигини текшириш имконияти яратилди.
  • Тизим 24/7 режимида ишлайди, мактаб маъмурияти томонидан ўқитувчиларга журналларни тўлдиришда чеклов қўйилиши бундан истисно.

Электрон кундаликка киритилган баҳолар ва бошқа маълумотлар, шунингдек уларнинг ўз вақтида киритиб борилишига таълим муассасаси ходимлари жавобгардир.

Қўшимча маълумотларни қуйидаги рақам +998 (78) 888−82−82 ва электрон почта орқали олиш мумкин.

Телеграм каналимиз