Телеграм каналимиз

Нафақа қандай ҳисобланади?

2020 йил ноябрь ойидан бошлаб пенсия ва нафақа миқдорини аниқлаш янада осонроқ бўлди.

Ўзбекистонда қуйидаги нафақа турлари мавжуд:

  • Пенсия ёшига етган шахслар учун;
  • Ногиронлик нафақаси:
    • Ногиронлик гуруҳи инобатга олинган ҳолда ажратиладиган;
    • Иш стажига қараб бериладиган;
  • Боқувчисини йўқотган болалар учун нафақалар.

25 йиллик иш стажига эга эркаклар 60 ёшдан, 7 ва ундан кам стажга эга шахслар эса 65 ёшдан бошлаб пенсия олишлари мумкин. Аёллар 20 йилли стаж билан 55, 7 ва ундан кам стаж билан 60 ёшда нафақага чиқишлари мумкин.

7 йиллик стажга пенсиянинг асосий суммаси ҳар ойлик маошнинг 55% миқдорида, энг кам иш ҳақидан кам бўлмаган ҳолда, ҳисобланади (513 350 сўм). Кейинги ҳар бир тўлиқ йилги стаж учун стаж пенсия миқдори ўртача иш ҳақининг 1%га оширилиб борилади. Шунингдек, нафақа суммаси меҳнат шакли, шахснинг соғлиги ва оилавий аҳволдан ҳам келиб чиқиб белгиланади.

Масалан: 35 йиллик стажга эга 60 ёшли эркак кишининг ўртача иш ҳақи 2 млн. сўмни ташкил этади. Аввало 7 йиллик стажнинг 55%, бизнинг ҳолатда 1 млн. 100 минг сўмга қолган стажга қўшиб бориладиган 1% – 700 минг. сўм қўшамиз. Ушбу шахснинг пенсия миқдори 1 млн. 800 минг сўмни ташкил этади.

Пенсияни олиш учун қандай ҳужжатлар топширилиши керак?

Энг аввало пенсия фондига ариза ёзиш зарур бўлади. Сўнгра стаж ва маош миқдорини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилади. Бундан ташқари қуйидаги хужжатлар ҳам талаб этилиш мумкин:

  • Ҳарбий хизматга бориб келганлиги тўғрисидаги;
  • Солиқ идорасидан пенсия жамғармасига бадаллар тўлаб борилганлиги ҳақидаги;
  • 3 ёшгача бўлган болага ғамхўрлик қилинаётганлигини тасдиқловчи маълумотнома;
  • Диплом;
  • Исм, фамилия, отасининг исми ўзгартирилган ҳолатларда, ўзгаришларни тасдиқловчи ҳужжат;
  • Никоҳ тўғрисида гувоҳнома.

Қўшимча нафақалар учун ҳужжатлар:

  • Ногиронлик ҳақида;
  • Уруш ногирони тўғрисидаги;
  • Фахрий унвон тақдим этилганлигини тасдиқловчи маълумотнома.

Mеҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 679 330 сўм;
Энг кам ёшга доир пенсиялар – ойига 513 350 сўм
Болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа – ойига 513 350 сўм
Зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – ойига 315 030 сўм
Базавий ҳисоблаш миқдори – 262 470 сўм

Телеграм каналимиз