Телеграм каналимиз

Ўқитувчилар пенсияга 5 йил один чиқишлари мумкин бўлади

Ўқитувчиларга беш йил олдин нафақага чиқишга рухсат берилиши режалаштилмоқда.

Aдлия, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликларининг биргаликда ишлаб чиқган «Педагог ходимнинг мавқеи тўғрисида» ги қонун лойиҳасида айтилишича ҳозирда Ўзбекистон халқ таълими тизими муассасаларида 500 мингдан ортиқ ўқитувчилар иш юритар экан.

Педагог бу – таълим муассасаларида яъни болалар боғчасида, академик лицейда, мактабда, коллежда, техникумда, олий таълим, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш муассасаларида педагогик фаолиятни амалга оширувчи шахс.

Ҳужжат ўқитувчиларни ижтимоий, ҳуқуқий ва моддий қўллаб-қувватлашни йўлга қўйишга қаратилган бўлиб, бу ўз навбатида болаларга таълим ва тарбия бериш жараёнининг сифатини яхшилайди.

Қонун лойиҳасида педагогик ишчига умумий белгиланган пенсия ёшини 5 йилга қисқартириш билан имтиёзли нафақа олиш ҳуқуқини бериш таклиф этилмоқда.

«Педагог ходимнинг мавқеи тўғрисида»ги қонунга кўра қўйидагилар таклиф қилинмоқда:

  • Судга ҳурмати ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш мақсадида мурожаат этган профессор, ўқитувчи ва шу соҳа вакилларини давлат божи тўлашдан озод қилиш;
  • Ўқитувчини иш вазифалари ва касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларда, йиғилишларда ва бошқа тадбирларда қатнашишга мажбурлашишни тақиқлаш;
  • Уй-жой ва транспорт воситасини сотиб олиш учун маошидан кредит тўлаб бораётган ўқитувчиларни даромад солиғи тўлашдан озод қилиш;
  • Ўқитувчига 56 иш кунидан ташкил топган йиллик таътил белгилаш. Бундан ташқари, йилда бир маротаба соғлиғини тиклаш мақсадида асосий иш ҳақи миқдорида моддий ёрдам кўрсатиш;
  • Ўқитувчилар учун энг кам базавий иш ҳақини белгилаш ва иш стажига қўшимча тўловларни тўлаш тизимини яратиш;
  • Ўқитувчини касбий фаолияти давомида юқумли касалликларга қарши бепул профилактик эмлашни амалга ошириш;
  • Олий маълумотга эга бўлмаган, аммо таълим муассасаларида беш йиллик иш стажига эга ўқитувчи ва муаллимларни «Педагогика» йўналиши бўйича университетларга қабул қилиш кабилар таклиф этилди.
Телеграм каналимиз