Телеграм каналимиз

Тошкентда Япония рақамли Университети очилади

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар беришича, “Тошкент шаҳрида Япония рақамли университетини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Тошкент шаҳридаги Япония рақамли университети нодавлат олий таълим муассасаси ҳисобланади. Университетда ўқитиш Япониянинг Отемае ва Токио онлайн университетлари, ҳамда Ўзбекистоннинг давлат таълим стандартлари талаблари инобатга олинган ҳолда олиб борилади. Шунингдек, университет ўқув режалари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади. Дарслар япон ва ўзбек тилларида тўлов-контракт асосида амалга оширилади. 

Университетда бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кундузги ва масофавий таълим шаклларида кадрлар тайёрланади. Маълум бўлишича, университетга қабул қилиш параметрлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади. 2020-2021 йил ўқув йиллари “Муҳандис-дастурчи” бакалавриат таълим йўналиши очилган бўлса, кейин йилда “Компьютер графикаси ва дизайн” йўналиши очилиши режалаштирилмоқда.

Шунингдек, ҳар йили 10 нафардан кам бўлмаган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли, иқтидорли, ҳамда ўзлаштириш кўрсаткичлари юқори бўлган абитуриентлари танлов асосида бепул ўқишга қабул қилинади.

Битирувчиларга Ўзбекистон ва Япония таълим тизимида тан олинадиган дипломлари тақдим этилади.

Телеграм каналимиз