Телеграм каналимиз

«Kundalik» тизими қандай ишлайди?

Ушбу мақолада Kundalik тизимида рўйҳатдан ўтиш ва фойдаланиш тартибига алоҳида тўхталиб ўтишга қарор қилдик.

Электрон кундаликка обуна бўлиш қандай ишлайди?

Кундалик фойдаланувчиси электрон кундалик хизматини сотиб олишга қарор қилишидан олдин уни синаб кўриши мумкин. Бунда истеъмолчига маълум вақт ичида тизимдан бепул фойдаланишга рухсат берилади. Синов муддати тугагандан сўнг, фойдаланувчи фақат «Профил» менюсидаги «Созламалар» ва «Кундаликни сотиб олиш» бўлимларига кира олади.

Электрон кундалик қанча туради?

 Синов муддатиОдатийЧегирмали
Нарх09 2008 280
Амал қилиш муддати30 кун365 кун365 кун

Агар оилада 3-тадан ортиқ мактаб ёшидаги болалар тизимда рўйхатдан ўтган бўлса, барча ўқувчиларга 10% чегирмали тариф тақдим этилади.

Kundalik тизимида қандай рўйхатдан ўтиш мумкин?

Рўйхатдан ўтиш учун, энг аввало, ота-оналар ва ўқувчилар таълим ташкилотидаги маълумотларни тўлдириш бўйича масъул бўлган ходимдан фойдаланувчи логин ва вақтинчалик паролни олишлари зарур. Сўнгра тизимга https://kundalik.com ҳаволаси орқали кирилади. Мактаб маъмурияти томонидан берилган фойдаланувчи номи ва парол орқали тизимга кириш мумкин бўлади. Кейинги қадам рўйхатдан ўтиш саҳифасидаги «Шахсий маълумотлар» ёрлиғига киритилган маълумотларни текшириб бўлгач, «Кейинги» тугмаси босишдир. Якуний қадамда талабларга жавоб берадиган янги парол танлаш керак бўлади.

Паролни қандай ўзгартириш мумкин?

Паролни ўзгартириш учун қуйидаги ҳаракатларни бажаринг:

  • профил «Созламалар»ига ўтинг (аватарнинг ўнг томонида исм фамилияни босинг ва «Созламалар» бандини танланг);
  • профил «Созламалар»ида «Логин ва парол» ёрлиғини босинг;
  • мавжуд паролнинг тўғрисида «Ўзгартириш» сўзини танланг;
  • янги паролни киритинг ва жорий паролни киритиш орқали унинг ўзгаришини тасдиқланг;
  • «Сақлаш» тугмасини босинг.

Таълим ташкилотини қандай рўйхатдан ўтказиш мумкин?

  • Сайтнинг асосий саҳифасидаги «Уланиш» тугмасини босгандан сўнг очилган шаклда лойиҳадаги «Уқитувчи, ходим» ролини кўрсатинг ва «Кейинги» тугмасини босинг.
  • «Таълим ташкилотларини қидириш» бўлимида сизнинг ташкилотингиз жойлашган туман ёки шахарнинг номини киритишингиз керак бўлади.
  • Аҳоли пунктини танлаганингиздан сўнг, ушбу туман бўйича Тизимда рўйхатдан ўтган таълим ташкилотлари орасидан ўзингизнинг таълим муассасангизни белгиланг.
  • Аризани юборганингиздан сўнг, ёрдам кўрсатиш хизматидан хат кутушингиз лозим. Илова мақуллангандан сўнг рўйхатдан ўтиш учун сизга логин ва парол юборилади.
  • Олинган маълумотлар ёрдамида фаоллаштириш ва созлаш устасининг барча босқичларидан ўтинг.

Аҳоли пункти рўйхатда йўқ. Нима қилиш керак?

Агар ташкилот жойлашган аҳоли пункти тизимда бўлмаса, у ҳолда ариза тўлдиришда энг яқин аҳоли пунктини танланг ва изоҳларда ташкилот жойлашган манзлини тўлиқ кўрсатинг.

Иккинчи болани қандай қўшиш мумкин?

Тизимда иккинчи ва ундан кейинги болалар билан профилларни бо-лаш учун, ота-она таълим ташкилотининг маъмури ёки синф раҳбари билан боғланиб, масъул ходимга исм фамилиясини ва тизимдаги логинини бериши лозим бўлади.

Маъмур томонидан ўқувчилар билан қариндошлик алоқасини қўшиш сўрови яратилгандан сўнг, ота-онанинг шахсий саҳифасида ташкилотга кириш таклифномаси ва шахсий профил созламаларига ўтиш учун ҳавола борлиги ҳакида кўрсатилган ойна пайдо бўлади. Ота-оналар маълумотлар тўғрилигига ишонч ҳосил қилганидан сўнг «Тасдиқлаш» тугмасини босишади.

Баҳолар, УВ ва дарс жадвалини қандай кўриш мумкин?

Ўқув жараёнини кузатиб бориш учун экраннинг юқори қисмидаги кўк навигация панелидаги 

  • Ўқивлар учун –  «Таълим» бўлимини танлаш керак.
  • Ота-оналар учун «Болалар» бўлимини танлаш керак бўлади.

Баҳоларни кўриш қуйидаги бўлимларда мавжуд:

  • « Таълим» / «Кундалик» (ўқувчи профили орқали);
  • «Болалар» / «Кундалик» (ота-она профили орқали).

Уй вазифалари қуйидаги бўлимда мавжуд:

  • «Таълим» / «Уй вазифаси» (ўқувчи профили орқали);
  • «Болалар» / «Уй вазифаси» (ота-она профили орқали).

Уй вазифасини кўриш учун қуйидагиларни танлашингиз керак:

  • ўқув йили;
  • фан;
  • бажариш муддати.
Телеграм каналимиз