Телеграм каналимиз

Ички авиа ва темир йўл чипталарига 30% чегирма берилиши ростми?

Президентимиз топшириғи асосида маҳаллий аҳолини қулай ва арзон транспорт воситалари билан таъминлаш учун авиа ва темир йўл чипталарига 30 фоиз чегирма берилади.

2021 йилнинг 9 январ куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида брифинг бўлиб ўтди. Брифингда 2020 йилда спорт ва туризмни соҳаларини ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишларнинг танқидий-таҳлилий натижалари ва 2021 йилги устувор вазифалар доирасидаги масалалар кўриб чиқилди.

Брифингда 2020 йилда 1 млн 800 минг нафар маҳаллий туристлар сафари ташкил этилганлиги таъкидлаб ўтилди. 2021 йилда ушбу натижаларни 7,5 млн нафарга етқазиш мақсад қилиб қўйилди.

Натижада, жорий йилда маҳаллий аҳоли саёҳати учун авиа ва темир йўл чипталарига 30 фоиз чегирмалар берилиши тасдиқланди. Шунингдек, “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” дастури бўйича кўплаб чегирмалар жорий этилиши маълум қилинди.

Бундан ташқари, ички туризмни ривожлантириш учун янги авиа ва темир йўл қатновлари йўлга қўйилади. Бу йўл орқали транспорт муаммоларини бартараф этиш кўзда тутилмоқда.

2021 йилда қуйидаги рейслар йўлга қўйилади:

  • Андижон ва Хивани темир йўл рейси;
  • Фарғона ва Урганч авиарейси;
  • Қаршидан Урганчга темир йўл ва авиарейслари.
Телеграм каналимиз