Телеграм каналимиз

Банк ходимларига қарздор истеъмолчиларга кечки пайт қўнғироқ қилиш тақиқланди

2021 йил 14 январда Марказий банк «Тижорат банкларининг истеъмолчилар билан ўзаро муносабатларидаги фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги (№ 3030-6  14.01.2021 й.) қарорини тасдиқлади.

Унга кўра банк ходимлари мижозларга маҳаллий вақт бўйича тунги соат 20:00 дан тонгги соат 8 га қадар қарздорликни оғзаки равишда эслатиш ҳуқуқига эга эмаслар.

Шунингдек, эндиликда банкларга қуйидагилар тақиқланади:

  • Микрокредит бўйича йиллик кредит миқдорининг ярмидан кўп бўлган суммада фоизлар ва жарима(пеня) ундириш, шунингдек бундай шартномалар учун бошқа жавобгарлик чораларини қўллаш;
  • Жисмоний шахслар ва кичик бизнес субъектларидан кредит аризаларини кўриб чиқиш, ҳисобварақларини юритиш учун маблағ, жарима ёки пеня олиш;
  • Маҳаллий вақт билан соат 20.00 дан 8.00 гача бўлган даврда мижозга мавжуд бўлган қарз тўғрисида оғзаки равишда эслатиб туриш.

Бундан ташқари банк томонидан кредит берилишини тасдиқловчи шартнома, баёнот ва бошқа ҳужжатларни тақдим этиш муддати 10 кундан 5 иш кунигача қисқартирилди. Қарзларин тўлаш энг кам муддати эса 10 кунгача узайтирилди.

Шунингдек, келгусида банклар 30 кун муддат ичида қарздорлигини тўламаган истеъмолчиларга нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эмас.

Қарорда қуйидагилар ҳам жой олди:

  • Истеъмолчилар банк хизматларидан интернет-банкинг ва мобиль иловалар орқали фойдаланишлари мумкин;
  • Банк сервиси бўйича шартнома ўзбек тилида тузилган бўлиб, фақатгина фуқаронинг талабига кўра бошқа тилда тузилиши мумкин;
  • Истеъмолчи масофадан туриб хизмат кўрсатиш тизими орқали шартнома нусхасини, у тузилган кунидаёқ кўриши мумкин; Бундан ташқари фойдаланувчиларга шахсий банк депозити тўғрисида маълумотлар ҳам тақдим этилади.
Телеграм каналимиз