Телеграм каналимиз

Россия қурилиш соҳаси учун ишчиларни жалб қилмоқда

Россия Федерациясидаги пандемия туфайли қурилиш соҳасида мигрант ишчиларнинг етишмаслигидан азият чекмоқда. Шу сабабли Россия ҳукумати марказлашган ёллашни, шу жумладан, Ўзбекистон фуқароларини жалб қилишни бошлади.

Россия Президенти ҳукуматга 1 мартга қадар меҳнат мигрантларини қурилиш майдонларига жалб қилишни борасида чора-тадбирлар кўрилишини буйруқ берди.

2020 йилнинг мартдан май ойигача бўлган статистикаси қурилиш соҳасидаги бўш иш ўринлари сони деярли учдан бир қисмини ташкил қилаётганини кўрсатмоқда.

Июнь ойида қурилиш соҳаси тиклана бошлади ва вакансиялар кўрсатгичи 38 фоизга ошди. 2020 йил сентябр ойида бўш иш ўринлар учун берилаган эълонлар 70 мингтага етди, бу 2020 йил январига нисбатан 64% кўпдир.

Шу муносабати билан, Ўзбекистон фуқаролари Москва ҳудудидаги вакансияларга фаол жалб қилинмоқда. Мамлакатда кенг миқёсда уюштирилган ишга ёллаш тадбирлари Россиянинг қурилиш компаниялари томонидан амалга оширилади. Танловдан аллақачон 500 кишидан ортиқ талабгорлар ўтди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг хабар беришиича январ ойининг охирига қадар қарийб 4 минг ўзбекистонлик билан шартномалар тузилади.

Россия Федерациясининг ваколатли шахслари январь ойида Ўзбекистоннинг учта шаҳри – Фарғона, Самарқанд ва Урганчда суҳбатлар ўтказишади.

Мурожаат учун: 1282 қисқа рақами ёки 71 202-33-55, 71 200-00-61.
Қорақалпоғистон – 61 222-53-32, 61 222-53-34;
Андижон – 95 202-33-55;
Бухоро – 99 708-49-98;
Жиззах – 72 226-91-97, 72 226-91-87;
Қашқадарё – 75 224-05-25, 99 130-07-34, 97 770-04-92;
Навоий – 79 224-11-60;
Наманган – 69 227-94-64, 69 227-97-27;
Самарқанд – 66 233-24-00, 66 233-53-00;
Сирдарё – 67 225-55-59;
Сурхондарё – 76 222-45-22;
Тошкент вил. – 55 900-33-10;
Фарғона – 73 244-56-69;
Хоразм – 62 224-12-35;
Тошкент шаҳри– 71 202-33-55 (ички рақам 39).

Телеграм каналимиз