Телеграм каналимиз

Akay City уйлари нархи қанча?

Akay City бу -Мирзо-Улуғбек туманида қад кўтарган 35 қават ва 7 блокли замонавий турар-жой мажмуаси.

Akay City мажмуаси Лашкарбеги и Қори Ниёзий кўчалари, Хамид Олимжон метроси ёнида жойлашган. Яқин атрофда болалар боғчаси, 17 ва 18- сонли мактаблар, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, ТИИМ қошидаги академик лицей мавжуд.

Биноларнинг дастлабки икки қаватида дўконлар, кафелар, ресторанлар, гўзаллик салонлари, турли ташкилотларнинг офислари, шунингдек кенг парковка жой олади. Аҳоли учун спорт зал ва сузиш ҳавзаси ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Akay City – 70 дан 120 квадрат метргача бўлган кенг хонадонларга эга. Бир квадрат метрнинг бошланғич нархи 11 725 000 сўмдан 19 477 500 сўмгача бўлган миқдорни ташкил этади.

Қурувчиларга чегирмалар тақдим этилиб, уй-жойни бўлиб тўлаш эвазига харид қилиш имкони берилади. Квартира сотиб олгандан сўнг, хонадон эгалари шаҳардан пропискага эга бўлишлари мумкин.

Akay City хонадонларининг хусусиятларидан яна бири бу «ақлли уй» тизимидир. Қуёшдан ҳимоя қилиш, ёруғликни бошқариш, энергияни тежаш ва хавфсизлик тизимлари ўз эгаларига хизмат қилади. Барча хонадонларда Kleidko алюминий ромлар, металл кириш эшиклари ва коммунал тизимлари ўрнатилади.

Ҳозирда Akay City мажмуасидан 2 ва 3 хонали уйларни қуйидаги нархларда сотиб олиш мумкин:

  • 2 хонали уйлар:
    • Ҳажми: 84 m²
    • 1 m² нархи: 1 038 573 900 сўм.
  • 3 хонали уйлар:
    • Ҳажми: 120 m²
    • 1 m² нархи:  1 513 855 875 сўм.

Кўпроқ маълумотни расмий сайт ёки ушбу рақамлар орқали (71) 256-00-34/ (99) 855-51-51 олишингиз мумкин.

Телеграм каналимиз