Телеграм каналимиз

Assalom Maxtumquli мажмуаси уйларининг нархи қанча?

Тошкентнинг Яшнобод вилоятида Assalom Maxtumquli мажмуасини қад кўтармоқда.

Ушу мажмуанинг асосий қурувчилари Golden House бўлиб, у иккита тўққиз қаватли блокдан иборат бўлади. Уйларнинг деворлари учта қатламдан иборат, шунингдек панеллари ўртаси қўшимча изоляция билан таъминланган.

Бино шаҳар марказига яқин бўлиб, «Машиносозлар» метро бекати ёнида жойлашган. Ён атрофда «Корзинка» супермаркети, Aшхабод боғи, болалар диагностика маркази, поликлиника ва дўконлар мавжуд. Подвал ва биринчи қаватлар савдо иншоотлар учун ажратилган. Ҳовлида болалар майдончаси ва дам олиш масканлари ташкил этилади.

Assalom Maxtumquli мажмуаси ҳудуди тўсиб олинган бўлиб, кириш жойларида домофонлар ўрнатилган. Ички ҳудудда тарнспорт воситалари учун 65 та. ташқи тарафда эса 23 та тўхташ жойлари мавжуд.

Assalom Maxtumquli мажмуасидан 35 дан 75 квадрат метргача бўлган икки хонали, уч хонали ва тўрт хонали квартиралар сотилади.

Хонадонлар капитал таъмирланган бўлиб, сантехника, иситиш ва электр тизимлари билан жиҳозланган. Aсосий пакетга икки камерали деразалар, кириш ва ички эшиклар, алоҳида икки қаватли котелар, ламинатли пол қопламаси ва плиткалар киради.

Телеграм каналимиз