Телеграм каналимиз

2021 йил Ўзбекистон банклардаги энг даромадли онлайн омонатлар руйҳати

2021 йил январь ойи ҳолатидаги банклардаги омонатлар рўйхати, депозитни масофадан туриб расмийлаштиш имконияти ва бошқа параметрлари билан қуйида танишишингиз мумкин.

Онлайн депозитлар билан банк филиалига бориш, навбат кутиш, бир қатор ҳужжатларга имзо қўйиш кабиларга вақтни сарфлаш ва омонат дафтарининг хавфсизликда эканлиги ҳақида қайғуришга ҳожат йўқ. Бундан ташқари, депозит муддатини узайтириш, фоизларни олиш ёки ҳисобни тўлдириш учун яна банкка ташриф буюриш шарт эмас. Онлайн депозит орқали буларнинг барчасини бир неча дақиқада телефон орқали амалга ошириш мумкин. Ҳозирги кунда 32 банкнинг 21 тасида онлайн депозит очиш имконияти мавжуд.

Онлайн депозитнинг яна бир устунлик томонларидан бири бу юқори фоиз ставкасидир. Aгар оддий депозитларнинг максимал даражаси 18% ни ташкил этса, онлайн тарздаги йиллик ставкалар 20% гача бўлиши мумкин. Ҳозирда 20% ли ставкага Ипак Йўли депозитлари эга. Қолган ҳолатлар стандарт шартномалар олти ойдан икки йилгача бўлган муддатли, йиллик 17%  миқдорида амалга оширилади. Депозитга пулни банк томонидан белгиланган энг кам миқдордан келиб чиқган ҳолда жойлаштириш мумкин. Ушбу талаб 100 мингдан 1 миллион сўм орасида ўзгариб туради.

Масофадан рўйхатдан ўтиш истеъмолчига ҳар ойлик даромадининг бир қисмини тўплаб бориш имконини беради. Илгари депозитга маблағ қўйиш маълум муддат пулни йиғишга, тўлдириб бориш хизмати йўқлиги туфайли бир нечта депозит очишга тўғри келарди.

Эндиликда депозитни нафақат тўлдириб бориш, балки истак бўйича маблағни ечиб олиш мумкин. Депозитни онлайн тўлдириб бориш имконияти 16 та банкда мавжуд.

Шунингдек банклар томонидан қўшимча қулайлик яратилмоқда. Масалан, TBC банкида депозитнинг энг кам миқдори бўйича ҳам, депозитни тўлдириш ёки ҳисобварағидан пул олиш учун ҳам чекловлар мавжуд эмас.Бундан ташқари, банкда фоизларни капиталлаштириш ҳам мумкин. Ҳар ойда депозитнинг асосий суммаси фоиз ҳисобидан кўпайиб боради ва кейинги ойда ставка ҳосил бўлган миқдор бўйича белгиланади. Шу билан бирга, маблағларни қайтариб олиш фақат ТБC картасидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

Кўплаб банклар депозит суммасини ечиб олиш учун банк картасини талаб қилади. Аммо, банкни истеъмолчи учун универсал маҳсулотга айлантириш тенденцияси асосида баъзи банкларда исталган картадан фойдаланиш имконияти яратилмоқда.

Қуйидаги жадвал орқали банклардаги онлайн депозитлар шартлари, манбалари билан танишинг:

Банк номиФоиз ставкасиМуддатЭнг кам миқдорОмонат ҳисобини тўлдириб ва ечиб олиш имкони
«Ипак йули банк»20%12 ой1 млнФақат тўлдириш
НаmkorBank18%13 ой1 млнФақат тўлдириш
«Универсалбанк»18%18 ой100 минг.
«Агробанк»17%13 ой500 минг.Тўлдириш/ечиб олиш
Asia Alliance Bank17%13 ой500 минг.
«Алокабанк»17%24 ой50 минг.Тўлдириш/ечиб олиш
«Асака»17%13 ой3 мигн.Тўлдириш/ечиб олиш
InFinBank17%15 ой1 млнФақат тўлдириш
«Ипотека-банк»17%12 ой1 млн
«Капиталбанк»17%24 ой500 минг.Тўлдириш/ечиб олиш
«Трастбанк»17%24 ой500 минг.Фақат тўлдириш
«Туронбанк»17%18 ой1 млнТўлдириш/ечиб олиш
TBC Bank17%Тўлдириш/ечиб олиш
«Народный банк»17%18 ой100 минг.
«Микрокредитбанк»17%12 ой500 минг.Фақат тўлдириш
НБУ17%18 ой100 минг.Фақат тўлдириш
«Узпромстройбанк»17%12 ой3 млнТўлдириш/ечиб олиш
«Пойтахт» банк17%36 ой5 млнТўлдириш/ечиб олиш
«Савдогарбанк»17%6 ой500 минг.Фақат тўлдириш
«Ориент финанс банк»16%300 кун10 млн
Ravnaq Bank17−14%36 ой.500 минг.Фақат тўлдириш
Телеграм каналимиз