Телеграм каналимиз

2021 йилда банклардан янги инвестицион дастурлар

Матбуот хизматининг хабар беришича, 1 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев 10 та йирик тижорат банклар томонидан таклиф этилаётган 1,5 миллиард долларлик 136 та янги лойиҳалар билан танишиб чиқди.

Жорий йилнинг 11 январь куни тижорат банклари томонидан жами қиймати 1 миллиард доллар бўлган инвестиция лойиҳалари ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан жами қиймати 8,6 триллион сўм бўлган 9 та йирик саноат лойиҳаси тақдимот қилинган эди.

Шунингдек, тижорат банклари томонидан ҳама қуйидаги янги инвестиция лойиҳалари тақдим этилди:

  • Пахта толасини қайта ишлаш даражаси ошириш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш кўламини кенгайтириш мақсадида агробанк томонидан тўқимачилик кластерлари билан биргаликда қўшимча 43 та лойиҳа шакллантирилган. Ушбу лойиҳалар жами 501 миллион долларлга мўлжалланган.
  • Миллий банк томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий ҳамда Наманган вилоятларида поливинилхлорид ва алюминий ромлар ишлаб чиқариш, пойтахтимиз ва Тошкент вилоятида поезд вагонлари ҳамда юк машиналарига хизмат кўрсатувчи транспорт-логистика марказини ташкил қилиш ва бошқа кўплаб чора-тадбирларни ўз чига олувчи 225 миллион долларлик 6 та янги лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилмоқда.
  • Ўзсаноатқурилишбанк томонидан 110 миллион долларлик 600 минг тонна пўлат маҳсулотларини ишлаб чиқариш қувватига эга “Ургут” эркин иқтисодий зонаси лойиҳаси йўқ қўйилади.
  • Ипотека банк томонидан, замонавий логистика фаолиятини ташкил этиш мақсадида, Қуйи Чирчиқ туманининг 27 гектардан зиёд майдонида 120 та юк машинаси ва 25 та вагонга хизмат кўрсатиш имконига эга лойиҳасига сармоя киритиш таклиф этилди.
  • Асака банк кредити иштирокида пойтахтимизнинг “Эски шаҳар” ҳудудида Миллий савдо шаҳарчасини ташкил этиш мўлжалланган.
Телеграм каналимиз