Телеграм каналимиз

Якка тартибда уй-жой қурилиши бўйича чекловлар ўрнатилмоқда

Вазирлар Маҳкамасининг “Якка тартибдаги уй-жой қурилиши соҳасидаги сейсмик ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ҳамда соҳани тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳага мувофиқ якка тартибдаги уй-жой қурилиши бўйича чекловлар киритилади.

Лойиҳага орқали якка тартибда уй-жой қурилишида тартиб ўрнатиш, паст қаватли уй-жойлар ҳудудида ноқонуний равишда кўп қаватли кўп квартирали уй-жойлар қурилишининг олдини олиш, турар жой биноларида конструктив, сейсмик ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш кўзда тутилмоқда.

Янги низом қуйидагиларни ўз ичига олди:

  • уй-жой қурувчига қурилиш жараёнини назорат қилиш учун шартнома асосида ихтисослашган ташкилот (юридик шахс)ни ёки махсус сертификатланган техник назоратчи (жисмоний шахс)ни ёллаш ҳуқуқи берилмоқда;
  • қурилиш вазирлигининг туман (шаҳар) бўлинмалари зиммасига уй-жой қурилишидаги шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига ҳамда тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларига риоя қилиниши устидан назорат юклатилмоқда;
  • якка тартибдаги уй-жой қуриш (қайта қуриш) учун лойиҳаларни ишлаб чиқиш ҳуқуқи лицензияланган лойиҳа ташкилотлари билан бир вақтда Қурилиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларига берилмоқда.

Якка тартибда уй-жой қурилишида конструктив хавфсизликни таъминлаш мақсадида қуйидаги чекловлар киритилмоқда:

  • қурилиш ҳудудий назорат инспекциялари томонидан икки қаватдан юқори (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ёки умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган якка тартибдаги уй-жойларни қуриш лойиҳалари мажбурий экспертизадан ўтказилади;
  • уй-жой қурувчилар томонидан икки қаватдан юқори (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган бино ва иншоотларни қурилиш ташкилоти билан қурилиш пудрати шартномасини тузмасдан қуриш (қайта қуриш) ишларини амалга оширилишига йўл қўйилмаслиги;
  • жисмоний шахслар бўлган уй-жой қурувчилари хўжалик усулида амалга ошириши мумкин бўлган қурилиш иш турлари белгилаб қўйилмоқда.

Ипотека расмийлаштириш тўловлари қанча?

Марказий банк ипотека ставкаси ва асосий ставка ўртасидаги боғлиқликка аниқлик киритди

Телеграм каналимиз