Телеграм каналимиз

Халқ банки аёлларга тадбиркорлик учун имтиёзли кредитлар ажратмоқда

Халқ банки аёлларга табдиркорлик учун имтиёзли кредитларни таклиф этмоқда.

Аёлларни ҳар томонлама қўллаб қувватлаш ва Давлат томонидан манзилли тарзда кўмак бериш тизимини жорий қилиш мақсадида қуйидаги рўйҳатдаги аёллар учун кредитлар ажратилмоқда:

  • «Аёллар дафтарига киритилган» аёллар учун;
  • Боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд хотин-қизларга;
  • Ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II ногиронлиги бўлган хотин-қизларга.

Кредит шартлари билан танишинг:

  • Миқдори: БҲМнинг 150 бароваригача (36 750 000 сўм);
  • Фоиз: Марказий бинкнинг қайта молиялаш ставкасида (ҳозирда 14%);
  • Муддати: 36 ойга қадар;
  • Имтиёзли давр: 6 ой;

Шунингдек, аёлларни қўллаб қувватлаш йўлида уларга мунозарали масалалар бўйича ҳар томонлама маслаҳатлар берилиб, бепул тарзда ҳисоб варақа очилади ва 3 ой давомида ҳисоб юритиш имконияти яратилади.

Тўлиқроқ маълумотни расмий сайт, телеграм канал ёки қуйидаги рақам +998 71 210 20 орқали билиб олишингиз мумкин.

Телеграм каналимиз