Телеграм каналимиз

Самарқанддаги «долларфуруш»ларга лицензия бериш кўриб чиқилмоқда

2021 йилнинг 19-февралида бўлиб ўтган сессияда Самарқанддаги «долларфуруш»ларга лицензия бериш таклиф этилди.

Либерал демократик партияси депутати Азиз Аҳроровнинг фикрига кўра Самарқанд шаҳрига келаётган чет эллик сайёҳлар валюта алмаштиришда баъзи бир муаммоларга дуч келишмоқда. Хорижий туристларга янада қулайлик яратиш ва ортиқча оворагарчиликнинг олдини олиш мақсадида вилоят ҳудудида «қора бозор»да фаолият олиб бораётган «долларфуруш»ларга қонуний лицензия бериш лозим.

Сессияда валюта алмаштириш шахобчаларини ташкил этиш таклиф этилди. Бу орқали нафақат туристларга кенг имкониятлар яратилади, балки «Валютчиклар» ҳисоботи назорат остига олинади.

Тадқиқот ишлари олиб борилганда банкларнинг аксарият валюта олди-сотдиси 16:00 да тўхтатилиши, баъзиларида эса сотиш 16:00 дан тўхтатилиб, сотиб олиш 18:00 гача давом этиши маълум бўлди. Бундан келиб чиқадики, тижорат банкларининг кўпчилиги сутка давомида бор йўғи 6-8 соат мобайнида валюта олди-сотдиси билан шуғулланади.

Телеграм каналимиз