Телеграм каналимиз

Трастбанкдан ипотека кредити шартлари билан танишинг

“Трастбанк” АТБ якка тартибдаги уй-жойларни қуриш, реконструкцияси қилиш, ҳамда кўп қаватли квартира ёки якка тартибдаги уй-жой харид қилиш учун кредитлар таклиф этмоқда.

Ипотека кредити шартлари қуйидагича:

  • Миқдори: Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 5000 бараваригача (1 115 000 000 сўм);
  • Муддат: 120 ойга қадар;
  • Имтиёзли давр: 1 йил;
  • Фоиз ставкаси: йиллик 25%;
  • Бошланғич тўлов: 30 фоиз.

Кредит таъминоти сифатида сотиб олинаётган якка тартибдаги уй-жой ёки кўп қаватли уйдаги хонадон хизмат қилади.

Якка тартибдаги уй-жой қурилиши ва реконструкциясига қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:

  • Ариза;
  • Қарз олувчининг паспорт нусхаси;
  • қарз олувчининг охирги 12 ой давомидаги доимий даромади ҳақидаги маълумотлар;
  • Якка тартибдаги уй-жой қуриладиган ер участкасига мижознинг ҳуқуқини белгилайдиган ҳужжатнинг нотариал тартибда тасдиқланган нусхаси;
  • Мижоз номига банк филиалида омонат дафтарчаси нусхаси;
  • Сотиб олинган қурилиш материаллари ёки бажарилган қурилиш-монтаж ишлар қийматининг баҳоланиши бўйича дастлабки ҳисоб-китоблар;
  • Якка тартибдаги уй-жой қурилиши лойиҳаси нусхаси.

Якка тартибдаги уй-жойни ёки кўп қаватли уйдан квартирани бирламчи уй-жой бозоридан сотиб олиш учун керакли ҳужжатлар:

  • Ариза;
  • Қарз олувчининг паспорт нусхаси;
  • қарз олувчининг охирги 12 ой давомидаги доимий даромади ҳақидаги маълумотлар;
  •  Уй-жой олди-сотди шартномаси;
  • Мижоз номига банк филиалида омонат дафтарчаси нусхаси;

Қўшимча талаблар: ипотека кредити 18 ёшдан катта ва 50 ёшдан ошмаган, мунтазам иш-жойига эга шахсларга ажратилади. Шунингдек талабгорнинг кредит тарихи ўрганиб чиқилиб, муддати ўтган қарздорлиги мавжуд потенциал қаздорларнинг аризалари инкор этилади.

Қўшимча маълумотларни банк расмий сайти, телеграм канал ёки +998 (78) 140-00-88 ушбу рақам орқали билиб олишингиз мумкин.

Телеграм каналимиз