Телеграм каналимиз

Туронбанкдан ипотека кредитлари таклифи

“Туронбанк” АТБ якка тартибдаги уй-жойлар хариди ёки реконструкцияси учун кредитлар ажратмоқда.

Ипотека кредити шартлари қуйидагича:

  • Миқдори:
    • якка тартибдаги уй-жойни қуриш ёки сотиб олиш учун амалдаги базавий ҳисоблаш миқдорининг 3000 баробаригача;
    • якка тартибдаги уй-жойни реконструкция қилиш ва кўп квартирали уйдан квартира сотиб олиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2500 баробаригача.
  • Муддат: 10 йилга қадар
  • Имтиёзли давр: 1 йил;
  • Фоиз ставкаси:
    • 25% бошланғич тўлов билан – кредит ажратилаётган даврда амалда бўлган Марказий банкнинг асосий фоиз ставкага 9% қўшилган ҳолда;
    • 35% бошланғич тўлов билан – 8% қўшилган ҳолда;
    • 50% ва ундан юқори – +7% қўшилган ҳолда.

2021 йил 25 февраль холатида Марказий банкнинг асосий фоиз ставкаси – 14% ни ташкил этади.

Шунингдек фоиз ставкалари билан қуйидаги жадвал орқари кўпроқ билиб олишингиз мумкин:

Бошланғич бадал миқдориХонадон жойлашган қаватФоиз ставкаси
25% дан 35% гача1 ва 2-қаватКредит ажратилаётган даврда амалда бўлган Марказий банкнинг асосий фоиз ставкага +4% қўшган ҳолда
25% дан 35% гача3-қаватКредит ажратилаётган даврда амалда бўлган Марказий банкнинг асосий фоиз ставкага +3% қўшган ҳолда
25% дан 35% гача4 ва ундан юқори қаватларКредит ажратилаётган даврда амалда бўлган Марказий банкнинг асосий фоиз ставкага +2% қўшган ҳолда
35% дан 50% гача
1,2,3- қаватлар
Кредит ажратилаётган даврда амалда бўлган Марказий банкнинг асосий фоиз ставкага +3% қўшган ҳолда
35% дан 50% гача4 ва ундан юқори қаватларКредит ажратилаётган даврда амалда бўлган Марказий банкнинг асосий фоиз ставкага +2% қўшган ҳолда
50% ва ундан юқорибарча қаватларКредит ажратилаётган даврда амалда бўлган Марказий банкнинг асосий фоиз ставкага +2% қўшган ҳолда

Такдим этиладиган хужжатлар:

  • Ариза;
  • қарз олувчининг паспорт нусхаси;
  • қарз олувчининг охирги 12 ой давомидаги доимий даромади ҳақидаги маълумотлар;
  • ипотека кредит мақсадига мос равишда кредит эвазига сотиб олинаётган уй-жойга ёки квартирага эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатнинг ёки якка тартибда уй-жой қуриш учун қарз олувчининг ер участкасига бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат, ёки реконструкция қилинадиган якка тартибдаги уй-жойга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат;
  • якка тартибда уй-жой қуриш ҳамда реконструкция қилишга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда келишилган ва қарз олувчи томонидан тасдиқланган лойиҳанинг нусхаси;
  • агар қарз олувчи ёш оила аъзоси ҳисобланса, ваколатли давлат органининг (ФХДЁ) тасдиқловчи маълумотномаси;
  • қарз олувчи ҳамда сотувчи томонидан имзоланган якка тартибдаги уй-жойнинг ёки кўп квартирали уйдаги квартиранинг олди-сотдиси тўғрисидаги дастлабки шартнома;
  • “Туронбанк” АТБда қарз олувчининг номига очилган омонат ҳисобрақамида кредит суммасининг 25%дан кам бўлмаган пул маблағлари жойлаштирилганлиги тўғрисидаги банк маълумотномаси ва/ ёки қарз олувчи томонидан сотиб олинган қурилиш материаллари ва /ёки бажарилган қурилиш-монтаж ишлари қийматининг баҳоси бўйича дастлабки ҳисоб-китоби.
  • Мустақил баҳоловчи томонидан мулкнинг бозор қийматини аниқлаш бўйича ҳисоботи;
  • «Ёшлар» кўп квартирали уйидаги квартирани сотиб олишни молиялаштириш учун ажратилаётган бўлса, Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг ёш оилалар учун «Ёшлар» кўп квартирали уйларидаги квартираларни сотиб олишга ипотека кредити бериш бўйича шартномалар тузиш учун тавсияномаси;

Қўшимча талаблар: ипотека кредити 18 ёшдан катта ва 50 ёшдан ошмаган, мунтазам иш-жойига эга шахсларга ажратилади. Шунингдек талабгорнинг кредит тарихи ўрганиб чиқилиб, муддати ўтган қарздорлиги мавжуд потенциал қаздорларнинг аризалари инкор этилади.

Қўшимча маълумотларни банк расмий сайти ёки (+998 95) 144-60-00/ (+998 71) 244-38-76 қуйидаги рақамлар орқали билиб олишингиз мумкин.

Телеграм каналимиз