Телеграм каналимиз

Корея ва Туркияда иш ўринлари билан танишинг

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан Корея ва Туркия ишлашни истаганлар учун имкониятлар очилмоқда.

2021 йил 16-17 март кунлари Наманган вилоятида Корея Республикаси Янггу округи ҳудудида 5 ойлик мавсумий ишларда (Е-8 визаси) вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш истовчилар учун танлов ўтказилади. Талаблар қуйидагича:

  • Наманган вилояти ҳудудида охирги 3 йил давомида доимий рўйхатда туриб истиқомат қилувчи фуқаро бўлиши.
  • Корейс тилини билиши (суҳбат корейс тилида бўлиб ўтади).
  • 35-45 ёш оралиғида бўлиши.
  • Оилали (ажрашмаган) бўлиши.
  • Мавсумий ишлар (қишлоқ хўжалиги) бўйича тажрибага эга бўлиши.
  • Соғлом, юқумли касалликларга чалинмаган бўлиши.
  • Судланмаган бўлиши.
  • Корея Республикаси ҳудудига кириш учун тақиқ бўлмаслиги.
  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқишга тақиқи мавжуд бўлмаган ва хорижга чиқиш паспортига эга бўлиши лозим.

Танлов Наманган шаҳрида жойлашган “Мономарказ” биносида бўлиб ўтади.
Қўшимча маълумот учун қуйидаги рақамларга мурожаат этинг: 1282, 69-227-94-64, 71 202-33-55

Туркияда иш ўринлари

Туркия Республикасининг «ЕМКА» агентлиги орқали уй ишчиси, энага, ҳамшира, ошпаз, ҳайдовчи, деҳқончилик ва чорвачилик ишлари бўйича танлов ўтказилади. Талаблар қуйидагича:

  • 25-50 ёшгача бўлиши;
  • 1 йилдан 5 йилгача иш тажрибасига эга бўлиши;
  • турк ва инглиз тилини суҳбатлашиш даражасида билиши ва тегишли сертификатга эга бўлиши;
  • болалар ва қариялар билан мулоқотга киришувчан ва хушмуомала бўлиши;
  • соғлом ва судланмаган бўлиши лозим.

Иш ҳақи ш вақти ва хажмидан келиб чиққан ҳолда 600-1000 АҚШ долларни ташкил этади.

Қўшимча маълумот ва мурожаатлар учун: 1282 (қисқа рақами) ёки 71 202-33-55, 71 200-00-61.

Қорақалпоғистон Республикаси – (61) 222-53-32, (61) 222-53-34;
Андижон вилояти – (95) 202-33-55;
Бухоро вилояти – (99) 708-49-98;
Жиззах вилояти – (72) 226-91-97, (72) 226-91-87;
Қашқадарё вилояти – (75) 224-05-25, (97) 311-70-20, (97) 770-04-92;
Навоий вилояти – (79) 224-11-60;
Наманган вилояти – (69) 227-94-64, (69) 227-97-27;
Самарқанд вилояти – (66) 233-24-00, (66) 233-53-00;
Сирдарё вилояти – (67) 225-55-59;
Сурхондарё вилояти – (76) 222-45-22;
Тошкент вилояти – (55) 900-33-10;
Фарғона вилояти – (73) 244-56-69;
Хоразм вилояти – (62) 224-12-35;
Тошкент шаҳри – (71) 202-33-55 (ички рақам 39).

Телеграм каналимиз