Телеграм каналимиз

Тошкентда Россиянинг миграция маркази филиали иш бошлади

Меҳнат миграциясини такомиллаштириш бўйича муҳим чора-тадбирлар олиб борилмоқда, қаторида Меҳнат муносабатлари, Бандлик вазирлиги билан ҳамкорликда Россиянинг кўп тармоқли миграция маркази филиали Тошкентда ишга туширилди.

Россия Федерацияси ҳудудида ишлаш учун талаб этиладиган патентни расмийлаштириш меҳнат мигрантларидан ортиқча вақт ва ҳаражат талаб этарди. Масалан: Москва ҳудудида патентни олиш учун талабгор ариза топширгандан сўнг 7-10 кутиши керак бўлади. Эндиликда, мазкур филиал орқали патент учун талаб этиладиган ҳужжатларнинг аксариятини расмийлаштириш, яъни рус тилини билиш сертификатига имтиҳон топшириш, патентга ариза бериш, суратга тушиш, РФ га кириш тақиқи йўқлигини текшириш жараёнларини амалга ошириш мумкин.

Пандемия даврида фуқароларнинг Россида иш фаолиятини бошлаши алгоритм шаклида ташкиллаштирилади. Энг аввало ходимга муҳтож корхоналар томонидан талабгорлар суҳбат орқали танлаб олинади. Сўнг Тошкент филиалида керакли ҳужжатлар расмийлаштирилади.

Шунингдек, патент бериш бўйича тиббий кўрик РФ ҳудудида амалга оширилиши ҳақида маълумот бериб ўтилди. Кейинчалик мазкур жараён ҳам Тошкент филиалида ўтказилиши режалаштирилаётгани таъкидланди.

Телеграм каналимиз