Телеграм каналимиз

Агробанк сўмли омонатлари билан танишинг

«Aгробанк» АТБ қулай ва фойдали омонат тарифларини қуйидаги шартлар асосида таклиф этади:

«Даромад+» омонати

  • Муддати: 13 ой;
  • Фоиз: йиллик 20%;
  • Минимал миқдор:  500 000 сўмдан;
  • Қўшимча крим суммаси: имкони йўқ;
  • Вақтидан олдин ечиб олиш: имкони йўқ.

«Олдиндан фоиз» омонати

  • Муддати: 12 ой;
  • Фоиз: йиллик 19%;
  • Минимал миқдор:  1 000 000 сўмдан;
  • Қўшимча крим суммаси: имкони йўқ;
  • Вақтидан олдин ечиб олиш: имкони йўқ.

«Эркин» омонати

  • Муддати: 13 ой;
  • Фоиз:
    • 1 ойдан 3 ойгача: йиллик 16%;
    • 3 ойдан юқори: йиллик 17%
  • Минимал миқдор: 500 000 сўмдан;
  • Қўшимча крим суммаси: имкони мавжуд;
  • Вақтидан олдин ечиб олиш: имкони мавжуд.

«Имконият» омонати

  • Муддати: 1096 кунгача;
  • Фоиз: йиллик 19%;
  • Минимал миқдор:  1 000 000 сўмдан;
  • Қўшимча крим суммаси: имкони йўқ;
  • Вақтидан олдин ечиб олиш: имкони йўқ.

Ушбу тарифда мижоз омонат муддатини кунлик белгилаши мумккин. Масалан: 3 ой+15 кун.

Омонатни қандай очиш мумкин?

Агробанк омонатларининг барча тарифларини мобил илова орқали ёки банк филиалига шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан ташриф буюрган ҳолда очиш мумкин.

Минимал омонат суммаси қанча?

«Даромад» «Эркин» тарифларида минимал омонат миқдори 500 минг сўм бўлса, «Олдиндан фоиз» ва «Имконият» омонатларда – 1 000 000.

Тўсатдан маблағ керак бўлиб қолса, фоизларни йўқотмасдан омонат миқдорини қисман олиш мумкинми?

Ушбу имконият «Эркин» омонати тарифида мавжуд. Бунда агар маблағ 3 ойга қадар ечиб олинса, 16 фоиз ставкаси билан ҳисобланади. Агар омонат тўлиқ 13 ой банкда сақланса биринчи 3 ойлик ҳисобланган фоизлар йиллик 17% дан қайта ҳисоб-китоб қилинади.

Бир нечта омонат очишнинг имкони борми?

Мижож исталгунча омонат очиш имконига эга.

Омонатни масофадан туриб қандай бошқариш мумкин?

Омонатни банк мобил иловаси орқали масофадан туриб очиш, шунингдек бошқариб бориш мумкин.

Тўлиқроқ маълумотни банк расмий сайти ёки қуйидаги рақам 1216 орқали билиб олишингиз мумкин.

Бошқа омонатлар шартлари билан қуйидаги манба орқали танишинг

2021 йил Ўзбекистон банклардаги энг даромадли онлайн омонатлар руйҳати

Телеграм каналимиз