Телеграм каналимиз

Технопарк газ ҳисоблагичини қарздорликдан сўнг қандай қилиб блокдан чиқариш керак?

Газ таъминоти қарздорлиги қоплангандан сўнг Технопарк ҳисоблагичини блокдан чиқариш фуқаролардан оворагарчиликни талаб этмоқда. Шу мунособати билан истеъмолчилар учун блокни ечиш бўйича қўлланма тақдим этилди. Қуйида қўлланма билан яқиндан танишишингиз мумкин:

  1. «Энтер» тугмасини босиб дисплейни ёқинг, бунда айни пайтгача ҳисобланган газ ҳажмининг ҳисоб ҳолати акс этади;
  2. Юқори ёки пастга тугмаларини босиб, VAL 20 C менюсига ўтинг;
  3. Сўнгра энтер тугмасини босиш орқали VAL 20 C менюсига киринг;
  4. UP PSSD менюсини излаб топиб, энтер тургамасини босинг;
  5. Энди UP PSSD менюсига махсус кодни киритиш лозим. Ушбу код истеъмолчи қарздорлик ҳолатидан чиқгандан сўнг, яъни ҳисоб рақамига тўловни амалга оширгандан кейин смс хабарнома орқали маълум қилинади;
  6. Махсус код тепа ва паст тугмаларини ёрдамида танланади. Ҳар бирини танлагандан сўнг энтер тугмасини босиб, кейинги рақамга ўтилади;
  7. 4 хонали махсус код киритилгандан сўнг, энтер босилади;
  8. Кейинги босқичда PUD OK менюси очилади. Бу ўз навбатида махсус код тўғри киритилганлиги ва тасдиқланганлигини билдиради;
  9. Энди VAL 40 R тугмасини ўтиш учун энтер босилади;
  10. Энтер ва пастга тугмаларини босган ҳолда UP OPEN менюсини топамиз;
  11. Сўнгги босқич энтер тугмасини яна бир маротаба босиш бўлади.

Ушбу ҳаракатлар бажарилгандан кейин 7 сония ичида клапан очиқ ҳолатга ўтади.

Агар махсус нотўғри киритилса нима қилиш зарур?

Махсус код хато киритилган ҳолатда, PUD ERR менюси очилади. Энтер тугмасини босиб, қайта VAL 20 C менюсига ўтинг. Кейин босқичлар юқоридек давом этади.

Телеграм каналимиз