Телеграм каналимиз

Халқ банкидае «Баркали ҳамён» микрокредити

Халқ банки 18 ёшга тўлган доимий иш жойига эга ва доимий даромад манбаи бўлган Ўзбекистон фуқароларига микрокредитларни қулай шартлар асосида ажратмоқда.

Кредит шартлари билан танишинг:

  • Миқдори: БҲМнинг 50 бароваригача (12 250 000 сўм);
  • Фоиз: йиллик 20,99 %;
  • Муддати: 9 ойга қадар;
  • Бошланғич тўлов: йўқ;
  • Имтиёзли давр: йўқ.

«Баркали ҳамён» микроқарзи доимий даромадга эга бўлган шахсларга ажратилади. Таъминот сифатида учинчи шахс кафиллиги қабул қилинади.

Кредит ҳар ойнинг 20 санасидан кейинги ойнинг 5 санасигача бўлган даврда расмийлаштириб, фақат нақл кўринишида ажратилади.

Талаб этиладиган ҳужжатлар:

  • ариза
  • қарз олувчиларнинг паспорт нусхаси

Тўлиқроқ маълумотни расмий сайт, телеграм канал ёки қуйидаги рақам +998 71 210 20 орқали билиб олишингиз мумкин.

Телеграм каналимиз