Телеграм каналимиз

9—11 апрел кунлари маъмурий жарималарни тўлаш имкони бўлмайди

Ички ишлар вазирлиги Марказий банк тижорат банклари ва тўлов ташкилотларини 9—11 апрел кунлари ҳуқуқбузарликлар учун тўловлар қабул қилинмаслиги ҳақида маълум қилди.

2021 йил 2 апрелдаги 7/7-1009-сонли хатига мувофиқ Ички ишлар вазирлигининг «E-ma’muriy ish» ахборот тизимини «Электрон ҳукумат»нинг ягона биллинг тизимига интеграция қилиш бўйича техник жараён олиб борилади. Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларнинг маълумотлари «Ягона марказлашган ахборот тизими»га жойлаштирилади. Шу муносабати билан 9—11 апрел кунлари ушбу турдаги жаримала тўловлари амалга оширилмайди. Бундан ташқари, dyhxx.ejarima.uz тизимини модернизация қилиш ва такомиллаштириш ишлари сабабли тизим 2021 йил 7 апрел куни соат 22:00дан 11 апрел куни соат 16:00га қадар сайт вақтинча ишламайди.

Шунингдек, 12-апрелдан бошлаб ҳуқуқбузарликлар учун жарима тўловлари ягона биллинг тизими орқали қабул қилинади.

Йўл қоидасини бузганлик учун жарима миқдорлари

Автожарималар қанчага камайтирилади?

Гаи тўхтатганда қандай ҳуқуқларингиз бор?

Телеграм каналимиз