Даврбанкдан бошлангич тўловсиз автокредит

Хусусий акциядорлик тижорат банки «Davrbank» 18 ёшга тўлган Ўзбекистон фуқароларига кўчмас мулк хариди учун ипотека кредити, автомобиль хариди учун кредитлар таклиф этаяпти.

Автокредит шартлари қуйидагича:

  • Муддати: 24 ойга қадар;
  • Фоиз: йиллик 26%;
  • Дастлабки тўлов: 0%.

Керакли ҳужжатлар:

  • қарз олувчининг шахсни тасдиқловчи ҳужжати;
  • кредит таъминотига тегишли ҳужжатлар;
  • 12 ойлик даромад ҳақидаги ва даромад солиғи ушлаб қолинганлиги тўғрисида маълумот, ИНПС кўрсатилган ҳолда;
  • кафил талаб этилганда, ундан ҳам ушбу ҳужжатлар талаб этилади.

Қўшимча маълумотларни банкнинг расмий сайти, телеграм канали ёки ушбу рақам +998 (71) 207-40-40 орқали билиб олинг.