Телеграм каналимиз

Халқаро имтиҳондан юқори балл тўплаган ёшларга харажатлари қоплаб берилади

2021 йил 13-апрельдаги 209-сонли қарорга мувофиқ Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) олган ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб беришнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Ҳужжатга кўра, 180 кун ичида давлат хизматлари марказларига юқори балл билан мурожаат этган ёшлар имтиҳон харажатлари тўлиқ қопланади. Жараён қуйидагича кечади:

Давлат хизматлари маркази филиалларидан бири ёки ЯИДХП орқали талабгорнинг ҳужжатлари Ёшлар ишлари агентлигига юборилади. Агентлик 15 кунда аризачининг сертификатини верификациядан ўтказади. Агар верификацияни аниқлаш имкони бўлмаса, Агентлик 30 кунда махсус сертификатнинг ҳақиқийлигини тасдиқлашни сўраб хорижий ташкилотга сўров юборади. Сўнгги босқичда, компенсация маблағлари Агентлик томонидан Халқ банкига ўтказилади ва ариза берувчига СМС хабар юборилади. Сертификат ҳақиқийлигини тасдиқлаш, ҳамда пул ўтказиш жараёни учун 15 кун ичида амалга оширилади. Талабгор 15 кун Халқ банкида компенсация тўловларини мурожаат орқали олиши мумкин.

Телеграм каналимиз