Телеграм каналимиз

Энди давлат амалдорлари хизмат машиналардан шахсий мақсадларда фойдалана олишмайди

2021 йил 29 апрелда “Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспортларидан фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ давлат бошқаруви органларидаги хизмат автотранспортлари учун янги типдаги давлат рақами белгилари жорий этилади.

Давлат мулкидан фойдаланиш устидан назоратни кучайтириш мақсадида ИИб ходимлари томонидан 1 июлга қадар янги типдаги давлат рақамлари тайёрланади.

Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат авторанспорт воситаларини бириктириш меъёрлари қуйидагилардан иборат:

  • Вазирлар, давлат қўмиталари раҳбарлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига бириктириладиган хизмат автотранспортининг энг юқори нархи — БҲМнинг 2000 баравари (490 млн. сўм)дан;
  • Уларнинг ўринбосарлари хизмат автотранспортининг энг юқори нархи — 1500 баравари (367 млн. 500 минг сўм)дан;
  • Туман ва шаҳар ҳокимлари хизмат автотранспортининг энг юқори нархи — БҲМнинг 1000 баравари (245 млн. сўм)дан;
  • Давлат бошқаруви органларининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бўлинмалари раҳбарлари, шунингдек, туман, шаҳар ҳокими ўринбосарлари хизмат автотранспорти нархи — БҲМнинг 700 баравари (171 млн. 500 минг сўм)дан ошмаслиги белгиланди.

Шунингдек, эндиликда давлат тассаруфидаги автомобилларни янгисига алмаштириша втотранспортдан камида 5 йил фойдаланилгандан сўнг амалга оширилиши мумкин бўлади.

Кейинги икки ой мобайнида белгиланган меъёрлар ортиқча бўлган хизмат автотранспортлари рўйхати тузилиб, электрон аукционда сотиб борилади.

Телеграм каналимиз