Телеграм каналимиз

«Темир дафтари», «Аёллар дафтари» ёки «Ёшлар дафтари»да турувчиларга қандай кредитлар ажратилади?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 250-сонли «Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшларни дафтар» киритилган шахсларга имтиёзли кредитлар ажратилади.

«Аёлларга дафтари»га киритилган фуқаролар учун кредит шартлари:

  • Миқдори: базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваригача;
  • Фоиз ставкаси: 2022 йил 1 январга қадар Марказий банкнинг асосий ставкаси белгиланади;
  • Муддати: 3 йилгача;
  • Имтиёзли давр: 6 ойга қадар.

Кредитлар Микрокредитбанк, Агробанк ва Халқ банкининг туман (шаҳар) филиаллари томонидан «Аёллар дафтари»да ҳисобда турган хотин-қизларнинг фамилияси, исми, отасининг исми бўйича алфавит тартибида шакллантирилган қатъий навбат асосида ажратилади.

Президентнинг 2020 йил 13 ноябрдаги ПҚ-4862-сон қарорига кўра, махсус сертификат олган ёшларга «Микрокредитбанк» томонидан қуйидаги шартлар асосида микрокредитлар ажратилади:

Миқдори:

  • Таъминотсиз – 33 миллион сўмгача;
  • Учинчи шахс кафиллиги, суғурта полислари, кредит ҳисобига сотиб олинаётган мол-мулклар гарови, жамғарма кафиллиги ва бошқа таъминот билан – 225 миллион сўмгача.
  • Фоиз ставкаси: МБнинг асосий ставкасида;
  • Муддати: 3 йилгача;
  • Имтиёзли давр: 6 ойга қадар.

Тижорат банклари томонидан ёшларга балиқчилик, қуёнчилик, паррандачилик, асаларичилик, мева-сабзавотчилик, узумчилик, тикувчилик, ҳунармандчилик ва бошқа илғор соҳаларда фаолиятларини ташкил этиш учун оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар ажратилади.

Телеграм каналимиз