Телеграм каналимиз

Инфинбанкдан автокредит

Банк номи: InFinBank

Кредит мақсади:

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган янги автотранспорт воситаларини сотиб олиш

Муддати: 42 ойгача

Фоизи: 24.9%

Бошланғич тўлов: камида 25%
Кредит миқдори: келишилган ҳолда

Автотранспорт воситасининг қийматига қараб

Имтиёзли давр: 6 ойгача

Автокредит таъминоти:
  • Харид қилинаётган автотранспорт воситаси;
  • Жисмоний ёки юридик шахс кафиллиги;
  • Кредитни кайтармаслик хатари билан боғлиқ суғурталаш полиси;
  • Банкни қаноатлантирадиган бошқа ликвид мулк гарови
  • Таъминотнинг умумий миқдори кредит миқдоридан 125%дан кам бўлмаслиги керак.
Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
  • Кредит учун ариза.
  • Ойлик маошга тегишли пластик карта ва у бўйича энг камида 3 ойлик давр учун айланмаларнинг мавжуд бўлиши. Бунда пул айланмалари амалдаги барча кредитларга (шу жумладан яна олинаётган кредит) оид харажатларни қоплаш учун етарли миқдорда бўлиши лозим;
  • Кредит бўлими ходими томонидан нусха олинадиган паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатнинг асл нусхаси ҳамда қарз олувчининг яшаш манзили;
  • Янги автомобилни харид қилиш учун автосалон билан тузилган шартнома;
  • Таъминот бўйича ҳужжатлар.
Қўшимча маълумотлар:
  • Қарз олувчига талаблар:
    • 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ёки доимий яшовчи фуқаролиги йўқ шахс ёки хориж фуқароси бўлиши
    • жорий иш жойида энг камида 6 ой давомида меҳнат стажига эга бўлиши
    • ижобий кредит тарихига эга бўлиш
  • Кредит аризасини кўриб чиқиш муддати – 3 кун
  • Кўшимча комиссия ва жарималарсиз кредит бўйича қарзни муддатидан олдин сўндириш мумкин

Автокредитга ариза наъмунаси: юклаб олиш

Тўлиқроқ маълумотни InFinBankнинг расмий сайти, телеграм канали ва +998 (71) 202-50-60 телефонлари орқали олишингиз мумкин.
манба

Охирги янгиланиш: 08/02/2021
Телеграм каналимиз