Телеграм каналимиз

Миллий банкдан автокредит

Банк номи: Миллий банк

Кредит мақсади:

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган автотранспорт воситалари сотиб олиш учун ажратилади.

Муддати: 12 ойдан 36 ойгача

Фоизи: 19-24%

  • кредит муддати - 36 ой
    • бошланғич бадал 30% бўлганида - фоизи йиллик - 24%
    • бошланғич бадал 40% бўлганида - фоизи йиллик - 23%
    • бошланғич бадал 50% бўлганида - фоизи йиллик - 22%
    • имтиёзли давр - 3 ой
  • кредит муддати - 24 ой
    • бошланғич бадал 40% бўлганида - фоизи йиллик - 21%
    • бошланғич бадал 50% бўлганида - фоизи йиллик - 20%
    • имтиёзли давр - 2 ой
  • кредит муддати - 12 ой
    • бошланғич бадал 50% бўлганида - фоизи йиллик - 19%
Бошланғич тўлов: камида 30%

автокредит муддатига кўра 30% дан 50% гача

Кредит миқдори: келишилган ҳолда
  • автосалон билан тузилган олди-сотди шартномасида кўрсатилган сумма миқдорида (500 млн сўмгача)

Имтиёзли давр: 3 ойгача

Автокредит таъминоти:
  • кредит маблаги ҳисобига сотиб олинадиган транспорт воситаси;
  • кредит маблаги ҳисобига сотиб олинадиган транспорт воситаси таъминот сифатида гаровга қўйилгунига қадар, молиявий жиҳатдан барқарор юридик шахс кафиллиги ёки кредит қайтмаслик хатарини суғурта қилинганлиги бўйича суғурта полиси
Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
  • қарз олувчининг паспорти ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат
  • иш жойидан олинган даромадни тасдиқлайдиган, белгиланган тартибда расмийлаштирилган маълумотнома
  • ишлаб чиқарувчининг расмий дилери билан автотранспорт воситасини сотиб олиш юзасидан тузилган шартнома
  • кредит қайтарилиши таъминотига доир ҳужжатлар
Қўшимча маълумотлар:
  • кредит 18 ёшга тўлган доимий даромадга эга Ўзбекистон фуқароларига берилади
  • кредит эвазига харид қилинган автомобил гаровга қабул қилингунига қадар, бошланғич бадал банк филиада очилган «АВТО фонд» жамғарма ҳисобрақамида сақланади
  • кредит эвазига харид қилинган автотранспорт воситасини бошқариш, ундан фойдаланиш ҳуқуқини, транспорт эгасининг яқин қариндошларидан ташқари, бошқа шахсларга ўтказиш, банк руҳсати билан амалга оширилади

Автокредитга ариза наъмунаси: юклаб олиш

Тўлиқроқ маълумотни Миллий банкнинг расмий сайти, телеграм канали ва +998 (78) 148-00-10 телефонлари орқали олишингиз мумкин.
манба

Охирги янгиланиш: 10/02/2021
Телеграм каналимиз